Жиноят-процессуал кодексига
) шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3) унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса;
- 222-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар гумон қилинувчиниушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
- 223-модда. Ушлаш чоғида иммунитет ҳуқуқиданфойдаланувчи шахслар
- 224-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш тартиби
- Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
- 225-модда. Ушлаб туриш баённомасини тузиш ва ушлаб туришнингасослилигини текшириш
- лангани; ушланган шахс қандай жиноятни содир этган ликда гумон қилинаётгани; милиция бўлимига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга у қачон олиб келингани. Баённо
1) шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса;
2) жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатсалар; 3) унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса; 4) шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса. 1. ЖПКнинг 221-моддасида мустаҳкамланган ушлаб туриш асосларининг рўйхати қатъий бўлиб, уни кенгайтирилган тарзда талқин этишга йўл қўйилмайди. 2. Шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушиши деганда, шахс жиноят содир этишга тайёрланаётган ёки уни содир этаётган ҳолатлар назарда тутилади. Шахсни бевосита жиноят содир этганидан кейин қўлга олиш ҳолатлари гумон қилинувчи изма-из таъқиб этилган ҳолларга тааллуқлидир. 3. Жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар бевосита ҳодиса содир бўлган жойда, шунингдек, тергов ҳаракатлари (масалан, таниб олиш учун кўрсатиш) вақтида шахсни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатишлари уни гумон қилинувчи тариқасида ушлаб туришга асос бўлади. 4. Тинтув, шахсий тинтув, олиб қўйиш ва бошқа процессуал ҳаракатлар даврида шахснинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилиши ҳам ушлаб туриш учун асослардан бири ҳисобланади. 5. Шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, унинг суриштирув ва дастлабки тергов органларидан қочишга уриниши ёки доимий яшайдиган жойининг йўқлиги ёхуд шахсининг аниқланмаганлиги ушбу шахсни гумон қилинувчи тариқасида ушлаб туришга асос бўлади. 222-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар гумон қилинувчиниушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар Милиция ёки бошқа суриштирув органининг ходими, шунингдек, муомалага лаёқатли ҳар қандай шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ва яқин орадаги милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келишга ҳақлидир. 1.Милиция ёки бошқа суриштирув органининг ходими, шунингдек, муомалага лаёқатли ҳар қандай шахс ЖПКнинг 221-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, жиноят иши қўзғатилгунга қадар жиноят содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ҳуқуқига эгадир. 2. Ушлаш вақтида жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахс томонидан кўрсатиладиган қаршилик ва жамият учун хавф туғдирадиган бошқа ҳаракатлар бартараф этилиши лозим. ЖКнинг 39-моддасига биноан ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди. 3. Ушлаб туришни амалга ошираётган шахс: қуролланган жиноятчиниодамлар гавжум бўлган жойда қурол ишлатмасликка даъват этиш; ушланаётган шахснинг ушлаш вақтида барча ҳаракатларини синчиклаб кузатиш; зарур ҳолларда ушлаш учун кўмакчи кучларни чақириш; тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи билан алоқа боғлаш; ушлаш жараёни тўғрисида хабар бериш; ушлаш вақтида жиноятчини имкон борича қуролсизлантириш; ушланаётган шахсдан яқин орадаги милиция ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза органига боришни талаб қилиш; ушланган шахс милиция ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига келтирилганда, воқеа тафсилотларини ўзининг ёзма аризаси ёки сўроқ баённомасида батафсил баён этиш; ушлаб туриш баённомасини тузишда иштирок этиш каби мажбуриятларга эга бўлади. 223-модда. Ушлаш чоғида иммунитет ҳуқуқиданфойдаланувчи шахслар Депутатлар, судьялар ва прокурорлар ушлаб турилиши ҳамда милицияга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келиниши мумкин эмас. Мазкур тақиқ ушбу Кодекс 221-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ушлаб туриш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди. 1. Депутатлар, судьялар ва прокурорларни жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатган, уларнинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилган, бу тоифадаги шахсларни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, улар қочмоқчи бўлган ҳолларда улар ушлаб турилиши ҳамда милицияга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келиниши мумкин эмас. 2. Депутатлар, судьялар ва прокурорлар жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушмаган бўлсалар, аммо уларни жиноят иши бўйича ушлаб туришга зарурат бўлса, бу ҳақда мазкур шахсларнинг иш жойларидаги раҳбарларига (ҳоким, суд раиси, юқори турувчи прокурор) хабар берилади ва уларнинг кўрсатмасига асосан маъмурий жиҳатдан хизмат текшируви ўтказилади. Текширувлар натижасида ҳақиқатан ҳам ушбу шахсларни ушлаб туриш учун асослар мавжудлиги аниқланса, улар қонуний тартибда мансаб ва лавозимларидан четлаштирилиб, иш материаллари тергов органларига юборилади. Айнан шу вақтдан бошлаб мазкур шахсларга нисбатан ушлаб туриш чораси қўлланиши мумкин. 3. Депутатлар, судьялар ва прокурорлар жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушсалар, улар ушлаб турилиши ҳамда милицияга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келиниши мумкин. Ушбу факт юзасидан ушланган шахснинг раҳбари хабардор қилинади. Бу факт тўғрисида хабардор бўлган раҳбар тегишли ҳужжатлар билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлиб, у қонуний тартибда депутат, судья ёки прокурорни лавозимидан четлаштириш масаласини ҳал этади. 224-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш тартиби Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асосларидан биттаси мавжудлигини бевосита кўриб ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа, гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланганлигини билдиришлари ва ундан яқин орадаги милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт, шу билан бирга ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши, шунингдек у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши шарт. Бунда ушлаётган шахс ўзини таништириши ва ушланаётган шахснинг талабига кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.(Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 19 ноябрь Қонуни таҳририда-2009 йил 1 январдан кучга кирган). Ушланаётган шахсда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, ушлаётган ваколатли шахс уни шахсий тинтув қилишга ва олиб қўйиш ўтказишга ҳақлидир. Шахсий тинтув ёки олиб қўйиш ўтказиш тўғрисидаги баённома ушланган шахс милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг холислар ҳузурида тузилиши мумкин. Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар. 1. Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс бевосита кўриб ёки бошқа шоҳидларнинг тушинтирувлари бўйича ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган ушлаб туриш асосларидан бири мавжудлигини аниқласалар, даставвал ушланаётган шахс ўзгаларга ҳамда ўзига нисбатан хавфли ҳаракатлар содир этмаслиги учун уни қуролсизлантириш ва ҳаракатланишини чеклаш чораларини кўришлари лозим. 2. Қуролсизлантирилган ва ҳаракатланиши чекланган шахсга ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ўзларини таништиришлари,ушланганнинг талабига кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишлари, унга қандай жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушланганлигини билдириб, яқин орадаги милиция ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига бирга боришни талаб қилишлари лозим. Шу билан бирга ушлаб туришни амалга оширган ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахсга қуйидаги процессуал ҳуқуқларини тушунтириб бериши шарт: а) адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар бериш; б) ҳимоячига эга бўлиш; в) кўрсатувлар беришни рад этиш. Шунингдек у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириш лозим. 3. Ушланаётган шахсда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутилиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, ушлаётган ваколатли шахс уни шахсий тинтув қилишга, унинг ёнидан топилган нарсаларни олиб қўйишга ва бу ҳақдаушланган шахс милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг холислар ҳузурида баённома тузишга ҳақлидир. 4. Шахс жиноят содир этилган жойда далилий ашёлар билан қўлга тушган ҳолларда, уни ушлабтуриш тўғрисида дарҳол баённома тузилиши ҳамда ушбу баённомада ушланган шахсдан далилий ашёлар қандай ҳолатда олинганлиги акс эттирилиши лозим. Бундай имконият бўлмаган ҳолларда шахс зудлик билан милиция ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига олиб борилиб, ўша ерда тегишли баённома тузилади. 5. Милиция ходими, бошқа ваколатли шахс ёки фуқаро шахсни қонунга хилоф ёки ЖПКнинг 221-моддасида кўрсатилган асосларсиз ушлаб турганлиги ёхуд ушлаб туриш вақтида улар ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига, шунингдек, ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказган ҳолларда қонунда белгиланган жиноий жавобгарликка тортиладилар. 225-модда. Ушлаб туриш баённомасини тузиш ва ушлаб туришнингасослилигини текшириш Ушлаб турилган шахс милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг навбатчиси ёки бошқа ходими бошлиқнинг кўрсатмасига биноан дарҳол ушлаб туриш баённомасини тузиши ва унда қуйидагиларни акс эттириши лозим: кимнинг, ким томонидан, қачон, қандай ҳолатда, қонунда кўрсатилган қандай асосларга кўра ушлангани; ушланган шахс қандай жиноятни содир этганликда гумон қилинаётгани; милиция бўлимига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга у қачон олиб келингани. Баённомани ушлаб туришнинг асослилигини текшириш топширилган милиция ходими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими, ушлаб келтирган ваколатли шахс ёки фуқаро, ушланган шахс ва холислар имзо чекиб тасдиқлайдилар. Ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш, ҳужжатларни талаб қилиш ва кўздан кечириш ушланган шахс милиция муассасаси ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай ўтказилиши лозим. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling