Жиноят-процессуал кодексига


Ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти: ушлаб турилганлар ва қамоққа олинган


Download 0.79 Mb.
bet193/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти: ушлаб турилганлар ва қамоққа олинган­ларга адвокат билан монеликсиз ва холи учрашиш ҳамда ундан маслаҳат олиш учун зарур шарт-шароитларни таъ­минлаши; қамоққа олинганларга айблов хулосасининг нусха­сини, шунингдек, суднинг ҳукми ва ажримининг нусхасини улар келиб тушган кунда топширишни таъминлаши; ушланганлар ва қамоққа олинганларнинг шикоят, ариза ва хатларини улар маъмуриятга берилганидан кейинги кундан кечиктирмасдан тегишли жойларга жўнатиши; қамоқда сақланаётган шахсни суриштирувчи, терговчи, прокурор­нинг қарори ёки суднинг ажрими асосида бошқа ҳудуддаги тергов ҳибсхонасига кўчиришни таъминлаши; ушлаб турилганларни ушлаб туриш муддати тугагач, дарҳол озод қилиши; ушлаб туриш муддати тугашига ўн икки соат қолганда ва қамоқда сақлаш муддати тугашига етти кун қолганда, бу ҳақда тегишинча тергов органининг бошлиғини ёки прокурорни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

1. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти ўз фаолиятини Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидалари ҳамда Қандай шаклда бўлмасин, ҳибсга ёки қамоққа олинган барча шахсларни ҳимоя қилиш принциплари туркуми ва бошқа умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ташкил этади.


2. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) yшланган ва қамоққа олинганларнинг хат-ёзишмаларини назорат қилиш; б)уларга келган посилка, бандероль ва йўқловларни кўздан кечириш; в) уларни шахсий тинтувдан ўтказиш, бармоқ изларини олиш, фотосуратга тушириш; г) ушланганлар ва қа­моққа олинганлар қонун бўйича эгалик қилиши, фойдаланиши ва тасарруф этиши мумкин бўлмаган пуллар, бойликлар, шунингдек, нарсаларни олиб қўйиш ва сақлаш (Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидаларининг 43-моддаси); бир жиноят иши бўйича гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг ўзаро мулоқотда бўлишларига (яъни, бундай шахсларнинг жиноий тил бириктиришининг ол­дини олиш учун улар бошқа-бошқа биноларда, бундай шароит бўлмаса, бир-биридан узоқроқда жойлашган камераларда сақланиши лозим) йўл қўймаслик.
3. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти қуйидаги мажбуриятларга эга: а) ушлаб турил­ганлар ва қамоққа олинганларга адвокат билан монеликсиз ва холи учрашиш ҳамда ундан маслаҳат олиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш. Муассаса маъмурияти ҳимоячига ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашув беришни рад этган тақдирда, ҳимоячи бундай ҳаракат устидан прокурорга «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 30-32-моддаларида белгиланган тартибда шикоят бериши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги №17-сонли қарори); б) қамоққа олинганларга айблов хулосасининг нусхасини, шунингдек, суднинг ҳукми ва ажримининг нусхасини улар келиб тушган кунда топширишни таъминлаш. ЖПКнинг 351-моддасига биноан иш айблов хулосаси билан ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан проку­рорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади. ЖПКнинг 528-моддаси учинчи қисмига кўра ҳукм қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарил­ган кундан бошлаб уч кундан кечикмай, ҳукм чиқарган суд томонидан ижро эттирилади; в) ушланганлар ва қамоққа олин­ганларнинг шикоят, ариза ва хатларини улар маъмуриятга берилганидан кейинги кундан кечиктирмасдан тегишли жой­ларга жўнатиш; г) қамоқда сақланаётган шахсни суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими асосида бошқа ҳудуддаги тергов ҳибсхонасига кўчиришни таъминлаш (Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қои­даларининг 45-моддаси); д) ушлаб турилганларни ушлаб туриш муддати тугагач, дарҳол озод қилиш (ЖПК 234-моддасининг тўртинчи қисми); е) ушлаб туриш муддати тугашига ўн икки соат қолганда ва қамоқда сақлаш муддати тугашига етти кун қолганда, бу ҳақда тегишинча тергов органининг бошлиғини ёки прокурорни ёзма равишда хабардор қилиш.

217-модда. Процессуал мажбурлов чораси қўлланилгани ҳақида хабар қилиш




Суриштирувчи, терговчи, прокурор гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш ёхуд экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тарзида процессуал мажбурлов чорасиқўллаганида (қамоққа олинган тақдирда эса суд) бу ҳақда йигирма тўрт соатдан кечиктир­масдан унинг оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақ­дирда эса, қариндошларига ёки яқин кишиларигахабар бери­ши, шунингдек, бу ҳақда иш ёки ўқиш жойига маълумқилиши шарт.
Ушлаб турилган, қамоқдасақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахс бошқа давлатнинг фуқа­роси бўлса, юқорида кўрсатилган муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар берилиш шарт. Хабарноманинг нусхаси ишга илова қилинади.

1. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан суриштирувчи, терговчи, прокурор ушлаб туриш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тарзида процес­суал мажбурлов чоралари қўлланилганда, бу ҳақда йигирма тўрт соатдан кечиктирмасдан унинг оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда - қариндошларига ёки яқин киши­ларига, шунингдек, бу ҳақда иш ёки ўқиш жойига хабар бери­лади. Юқорида тилга олинган иштирокчилар қамоққа олинган тақдирда хабар суд томонидан берилади.


2. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муасса­сага жойлаштирилган шахс бошқа давлатнинг фуқароси бўлса, бу ҳақда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан йигирма тўрт соат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабарнома юборилади. Ўз навбатида Ўзбе­кистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тегишли давлат элчихонасига уларнинг фуқаросига нисбатан процессуал маж­бурлов чораси қўлланганлигини маълум қилади. Зарур ҳолларда ажнабий фуқаро таржимон иштирокида хабарнома мазмуни билан танишиб чиқиши, бу ҳақда хабарномага имзо қўйиши мумкин.
3. Республика фуқаролари бўлган гумон қилинувчи, айбла­нувчи ёки судланувчилар ҳам қўлланилган процессуал мажбур­лов чораси тўғрисидаги хабарнома билан танишиб чиқишларига йўл қўйилади.
4. Хабарноманинг нусхаси ишга илова қилинади. Хабарнома почта орқали юборилган бўлса, почта паттаси ҳам ишга қўшиб қўйилади.

218-модда. Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки тиббий муассасагажойлаштирилган шахснинг қарамоғидагиларга ҳомийлик қилишва унинг мол-мулкини қўриқлаш чоралари




Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтка­зиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қаровсиз ва ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандлари, кексайган ота-оналари, бошқа боқимлари бўлганда суришти­рувчи, терговчи, прокурор ёки суд уларни қариндошларининг ёки бошқа шахслар ёхуд муассасаларнинг ҳомийлигига топшириши, мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг назоратсиз қолаётган мол-мулки ёхуд уй-жойи бўлса, уларни қўриқлаш чорасини кўриши шарт.

1. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қаровсиз ва ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандлари, кексайган ота-оналари, бошқа боқимлари бўлганда уларни қариндошларининг ёки бошқа шахслар ёхуд муассасаларнинг ҳомийлигига топшири­ши, мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг назоратсиз қолаётган мол-мулки ёхуд уй-жойи бўлса, уларни қўриқлаш чораларини кўришлари шарт.


2.Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қаровсиз ва ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандлари деганда унинг иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлмаган фарзандлари, кексай­ган ота-оналари деганда нафақа ёшидаги меҳнатга яроқсиз ота-оналари, боқимлари деганда эса ҳеч қаерда ишламайдиган, меҳнат қилиш имконини бермайдиган жисмоний, руҳий нуқ­сонларга эга бўлган қариндош ёки яқин кишилари тушунилади.
3.Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг назоратсиз қолган мол-мулки ёки уй-жойини қўриқлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши мумкин: 1) шахснинг мол-мулкини тўлиқ рўйхатга олиш ва холислар иштирокида маълу­мотномада акс эттириш, зарур ҳолларда бу ҳаракатларда видео­ёзув ва фотосуратга олиш воситаларини қўллаш; 2) хатланган мулкни тилхат асосида жавобгар шахсга топшириш ва унинг зиммасига тегишли мажбуриятларни юклаш; 3) хатланган мулк ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг уй-жойида бўлган бўлса, шу жойда сақлаш учун қолдириш ва ушбу уй-жой устидан назоратни маҳалланинг вакилига топшириш ҳамда унинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юклаш; 4) уй-жой хатланганлиги тўғрисида тегишли белги билан муҳрлаш; 5) ҳаракат натижаларини тегишли маълумотномада қайд этиш ва суриштирувчи, терговчи, прокурор ва холислар иштирокида уни тасдиқлаш.Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахсни қўлланилган чоралар тўғрисидаги маълумотнома билан таништирадилар. Шахс маълумотнома билан танишиб, уни ўз имзоси билан тасдиқлаганидан кейин, суриштирувчи, терговчи, прокурор уни жиноят иши материалларига қўшиб қўяди, суд эса суд мажлиси баённомасида қайд этади.
4. Прокурорлар тергов ва суриштирув органлари томонидан ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қаровсиз ва ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандлари, кексайган ота-оналари, қарамоғида бўлган бошқа шахсларни қариндошлари­нинг ёки тегишли муассасаларнинг ҳомийлигига топшириши ҳамда процессуал мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг назоратсиз қолаётган мол-мулки ёхуд уй-жойи бўлса, уларнинг қўриқланишини ташкил этиш чоралари кўрилишига алоҳида эътибор қаратишлари лозим (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг 2005 йил 17 февралдаги «Жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш юзаси­дан прокурор назоратини тубдан яхшилаш тўғрисида»ги 40-сонли буйруғи).

219-модда. Прокурорнинг процессуал мажбурлов чоралариқўлланилиши тўғрисидаги кўрсатмасининг мажбурийлиги




Прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги кўрсатмаси суриштирувчи ва терговчи учун маж­бурийдир. Бундай кўрсатмаларга эътирозлар ушбу Кодекс­нинг 36 ва 39-моддаларида назарда тутилган тартибда юқори турувчи прокурорга тақдим этилиши мумкин.

1. ЖПКнинг 382-моддаси, «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасида суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишдагипрокурорнинг ваколатлари мус­таҳкамланган. Прокурор эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш,суришти­рув органларига шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш, қа­моққа олиш ва бошқа тергов ҳаракатларини бажариш тўғриси­даги қарорларни ижро этишни топшириш, шунингдек, прокурор ёки прокуратура терговчиси қўлидаги ишлар юзасидан жи­ноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чоралар кўриш тўғрисида кўрсатмалар бериш вако­латларига эгадир. Прокурорнинг ЖПК ва «Прокуратура тўғри­сида»ги Қонунда назарда тутилган тартибга мувофиқ суриш­тирув ва дастлабки тергов органларига терговга қадар текши­риш ўтказиш, ишларни қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмалари ана шу органлар учун мажбурийдир.


2. ЖПКнинг 36-моддасига биноан, терговчи прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларини қўллашҳақидаги кўрсатма­ларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир.
3. Прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси суриштирув органининг бошлиғи ва суриштирувчи учун мажбурий ҳисобланади. ЖПКнинг 39-моддасига кўра, Суриштирув органининг бошлиғи ва суришти­рувчи прокурорнинг кўрсатмасига рози бўлмаган тақдирда, кўрсатмани бажаришни тўхтатмай туриб, унинг устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилишга ҳақлидир.
27-БОБ. УШЛАБ ТУРИШ

220-модда. Ушлаб туриш мақсади





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling