Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Ушлаб турилганнни озод қилиш асослари ва тартиби
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2) ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати бўлмаса ёки уни қўллаш суд томонидан рад этилса;
- Ушлаб турилган шахсни бундан буён ушлаб туриш учун асослар йўқлиги аниқланиши биланоқ суриштирувчи ва терговчи уни дарҳол озод қилишлари шарт.
- 235-модда. Ушлаб туриш туфайли етказилган зиённи ундириш
234-модда. Ушлаб турилганнни озод қилиш асослари ва тартиби
Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахслар, агар: 1) жиноят содир этганлиги ҳақидаги гумон тасдиқланмаса; 2) ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати бўлмаса ёки уни қўллаш суд томонидан рад этилса; 3) ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган бўлса ва ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилмаган ёхуд ушбу Кодекс 243-моддаси ўнинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ушлаб туриш муддати узайтирилмаган бўлса озод қилинади. Ушлаб турилган шахсни озод қилиш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи томонидан амалга оширилади. Озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушиши билан дарҳол ижро этилади. Ушлаб турилган шахсни бундан буён ушлаб туриш учун асослар йўқлиги аниқланиши биланоқ суриштирувчи ва терговчи уни дарҳол озод қилишлари шарт. Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг ушлаб турилган шахсни озод қилиш ҳақидаги қарори ёхуд суднинг уни ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажрим қонунда белгиланган ушлаб туриш муддати ичида ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушмаса, ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи бу шахсни озод қилади ва уни озод қилганлиги тўғрисида прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига билдириш хати юборади. Зарур ҳолларда ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг маъмурияти озод қилинган шахсларнинг яшаш жойига текин жўнаб кетишини таъминлайди; уларнинг илтимосига кўра, ушлаб турилганлар сақланадиган жойда бўлган вақти ҳақида маълумотнома беради. 1. Ушлаб турилганларни озод қилишда Маҳбуслар билан муомала қилишнинг асосий принципларидаги жиноий айблов бўйича ҳибсда ушлаб турилган шахс оқилона муддатларда суд муҳокамаси ва судга қадар озод бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги принципига амал қилиниши лозим. 2. ЖПКнинг 234-моддаси биринчи қисми 1,2,3-бандларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, ушлаб турилган шахсни озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор ёхуд суд ажрим чиқаради. Ушбу қарор ёки ажримнинг ижроси ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи томонидан таъминланади. 3. Ушлаб турилган шахс жиноят содир этганлиги ҳақидаги гумон турли ҳолатларга кўра тасдиқланмаса, масалан, жабрланувчи ва жиноят шоҳидлари ушланган шахсни жиноят содир этган шахс сифатида кўрсатишда хатога йўл қўйсалар, ушланган шахснинг жиноят содир бўлган жойдан жиноятга алоқаси бўлмаган бошқа сабабларга кўра қочиб кетмоқчи бўлса, гумон қилинувчи содир этилган қилмишга алоқадор бўлмаса, жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс озод этилади. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида ушлаб туриш учун асосларнинг мавжудлиги унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш учун асослар етарли эканлигини англатмайди. Агар ушлаб туриш муддати давомида шахси аниқланмаганлиги асоси билан жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланганнинг шахси ва унинг жиноятга алоқадорлигини инкор этувчи бошқа ҳолатлар аниқланса, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга зарурат қолмайди. 4. Ушлаб турилганлар сақланадиган жойга шахсни озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим келиб тушиши билан дарҳол ижро этилади. Прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ушлаб турилган шахсни озод қилиш ҳақидаги қарори етмиш икки соат ичида ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушмаса ҳам ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи бу шахсни озод қилиб, бу ҳақда прокурор, терговчи ёки суриштирувчига билдириш хати юборади. Суриштирувчи ва терговчи ушлаб турилган шахсни бундан буён ушлаб туриш учун асослар йўқлиги аниқланган заҳоти уни дарҳол озод қилишлари шарт. 5. Ушлаб турилган шахснинг озод қилиниши унга нисбатан қамоққа олишдан бошқа эҳтиёт чоралари (муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат, шахсий кафиллик ва ҳ.к.) қўлланишига тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда шахсга қонунда белгиланган муддатлар ичида айблов эълон қилингунга қадар, у гумон қилинувчи процессуал мақомида қолади. 235-модда. Ушлаб туриш туфайли етказилган зиённи ундириш Шахсга қонунсиз ушлаб туриш туфайли етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган бўлса ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра иш тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади. 1. Асоссиз ушлаб туриш натижасида етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган ёки ЖПКнинг 83-моддасига кўра иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги, қилмишда жиноят таркиби йўқлиги ёки шахснинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги туфайли иш тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади (ЖПКнинг 83, 302, 304, 307, 309, 310, 311-моддаларининг шарҳига қаранг). 2. Реабилитация этилган шахсга етказилган маънавий зиённи ундириш ҳақидаги даъво фуқаролик иш юритиш тартибида кўрилади (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги №7-сонли қарори). Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021-моддаси иккинчи қисмига кўра маънавий зарар фуқарога қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса, уни етказувчининг айбидан қатъи назар қопланади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling