Жиноят-процессуал кодексига
Эҳтиёт чораси суриштирувчи, терговчи, прокурорнингқарори ва суднинг ажрими билан қўлланилиши, бекор қилиниши ва ўзгартирилиши мумкин
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган тақдирда, қамоқда сақланаётган шахс дарҳол озод қилиниши керак.
Эҳтиёт чораси суриштирувчи, терговчи, прокурорнингқарори ва суднинг ажрими билан қўлланилиши, бекор қилиниши ва ўзгартирилиши мумкин.
Ишни судга қадар юритиш босқичида қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси шахсни бундан кейин қамоқда сақлаш учун асослар мавжуд бўлмаганда прокурор томонидан, шунингдек, прокурорнинг розилиги билантерговчи томонидан эҳтиёт чоралари тўғрисида қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ушбу эҳтиёт чорасини айнан ўша шахсга нисбатан қўллаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга такроран мурожаат этишга монелик қилмайди. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган тақдирда, қамоқда сақланаётган шахс дарҳол озод қилиниши керак. 1. Эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими мазкур чораларни қўллаш, бекор қилиш ва ўзгартиришнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси прокурор, шунингдек, прокурорнинг розилиги билантерговчи томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда мазкур эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор чиқарган суд албатта хабардор этилиши лозим. 2. Прокурор ёки терговчининг қарорида эҳтиёт чорасини қўллаш юзасидан чиқарилган суд қарорининг қонунийлиги ва асослилиги муҳокама қилинишига йўл қўйилмайди. 3. Эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш, ўзгартириш тўғрисидаги қарор ёки ажримда: 1) шахснинг қандай жиноятни содир этишда айбланаётганлиги; 2) эҳтиёт чораси қандай қонуний асосларга таяниб қўлланганлиги ёхуд тегишли далиллар келтириш йўли билан бу асослар йўқлиги ёки ўзгаргани; 3) эҳтиёт чорасини танлашга таъсир қилувчи, қонун билан белгиланган ҳолатларни ҳисобга олиб, эҳтиёт чораларини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш заруратини изоҳловчи сабаблар кўрсатилади. Бундан ташқари қарор ёки ажримда: а) эҳтиёт чораси қўлланган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили; б) қарор ёки ажрим тузилган сана (кун, ой, йил); в) эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш ва ўзгартириш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарган шахснинг мансаби, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми; г) ЖПКнинг ушбу чорани қўллашга оид тегишли моддаси кўрсатилиши лозим. 4. Қарор ва ажримдан ташқари баъзи эҳтиёт чоралари тегишлича тилхат ёки баённома тарзида ҳам расмийлаштирилади: муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат, гаровни қабул қилиш баённомаси ва ҳ.к. Қамоққа олишдан бошқа эҳтиёт чоралари қўлланилганда тегишли участка нозирига яшаш жойида айбланувчи устидан кузатув ўрнатиш ҳақида кўрсатма бериш, шунингдек, иш жойидаги ходимлар бўлимини айбланувчи ишдан бўшаш тўғрисида ариза берган ҳолларда, бу ҳақда жиноят ишини юритаётган органни хабардор қилиш ҳақида огоҳлантириш тавсия этилади. 5. Қарор ёки ажрим кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахсга дарҳол эълон қилинади, мазкур шахс қарор билан танишиб чиққанлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди. Агар эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим оғир касалликка чалинган ёхуд тергов ва суддан қочиб кетган шахсларга нисбатан улар тузалиши ёки ушланиши билан дарҳол эълон қилинади. 6. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномани рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган судьянинг айнан ўша гумон қилинувчи, айбланувчига нисбатан шундай илтимоснома билан такроран мурожаат қилинганда иштирок этиши қонунда тақиқланмаган. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида масала бўйича ажрим чиқарган судья, шунингдек, бундай илтимосномани киритган прокурор, шу шахсга нисбатан жиноят ишини мазмунан кўриб чиқишда ҳам иштирок этиши мумкин (ЖПК 76-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно). Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling