Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet202/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

28-БОБ. ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ

236-модда. Эҳтиёт чоралари қўлланилишинингмақсад ва асослари




Эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш; унинг бундан буёнги жиноий фаолиятининг олдини олиш; унинг иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал бера­диган уринишларига йўл қўймаслик; ҳукмнинг ижро этили­шини таъминлаш мақсадида қўлланилади.
Айбланувчи, судланувчи содир этган, Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятнинг хавфлилиги туфайли у суришти­рувдан, дастлабки терговдан ва суддан яшириниши мумкин деган ўринли тахмин ҳам қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асос бўлиши мумкин.
Экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлашти­рилишини кутаётган, шунингдек, ақли норасо деб эътироф этилган ёки жиноят содир қилганидан сўнг руҳий касаллик­ка чалинган шахсларга нисбатан эҳтиёт чоралари улар яширинишининг ва бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар содир қилишининг олдини олиш, шунингдек, тиббий йўсин­даги мажбурлов чорасини қўллаш ҳақидаги суд ажрими ижросини таъминлаш мақсадида қўлланилиши мумкин.

1. Эҳтиёт чоралари айбланувчи ёки судланувчига мажбурий таъсир кўрсатиб,ЖПКнинг 236-моддасига биноан,ўз олдига уларнинг: 1)дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг; 2)келгусида содир этиши эҳтимол бўлган жиноий фаолиятининг олдини олиш; 3)иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал бера­диган уринишларига йўл қўймаслик; 4)ҳукмнинг ижро этили­шини таъминлаш мақсадларини қўяди.


2. Айбланувчи ёки судланувчинингдастлабки тергов, суддан бўйин товлашининг олдини олиш унинг иштирокида тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси ўтказилишини ва жиноят натижасида етказилган зарарнинг қопланиши таъминланишини назарда тутади. Шу билан бирга ушбу мақсад айбланувчи зиммасига тергов даври ва суд муҳокамаси чоғидақандайдир ҳаракатларни бажариш ёки кўрсатувлар бериш мажбуриятини юкламайди.
3. Айбланувчи, судланувчи келгусида содир этиши эҳтимол бўлган жиноий фаолиятининг олдини олиш мақсади такрор­ланаётган ёки давом этаётган жиноятларнинг олдини олиш ва янги жиноят содир этилишига йўл қўймасликни назарда тутади.
4. Айбланувчи, судланувчининг иш бўйича ҳақиқатни аниқ­лашга ҳалал берадиган уринишларига йўл қўймаслик мақсади уларнинг жиноят иши бўйича гувоҳ, жабрланувчи ва бошқа шахслар билан тил бириктириши,ашёвий далиллар ва ҳужжат­ларни йўқ қилиши ёки сохталаштиришига тўсқинлик қилади.
5. Ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш деганда судланув­чининг ҳукмни ижро этиш органларидан яшириниши эҳтимол­лигига барҳам бериш тушунилади.
6. Ўринли тахмин деганда айбланувчи, судланувчинингсу­риштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниши мумкинлиги тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судда ҳали тўла тасдиқланмаган маълумотлар мавжудлиги тушунилади.
7. Эҳтиёт чорасини бошқа мақсадларда қўллаш қонунийлик­нинг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланади. Эҳтиёт чорасини қўллаш заруратини келтирибчиқарувчи асослар мавжуд бўлмаса, бу чоралар қўлланилмайди.
8. Айбланувчига нисбатан эҳтиёт чоралари қўлланилмаган ҳолларда у одатдагича турмуш кечиришни давом эттиради. У ўзи яшайдиган аҳоли пунктидан ташқарига чиқиши, истиқомат жойини ўзгартириши мумкин, лекин бу ҳақда суриштирув, тергов, прокуратура органлари ва судга хабар бериши, уларнинг чақирувига биноан дарҳол етиб келиши тавсия этилади. Чақирувга биноан етиб келмаган айбланувчилар мажбурий келтирилиб, шундан сўнг уларга нисбатан мажбурий тарзда эҳтиёт чораларидан бири қўлланилади.

237-модда. Эҳтиёт чораларининг турлари




Эҳтиёт чораларига қуйидагилар киради: муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат; шахсий кафиллик, жа­моат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги; гаров; қамоқ­қа олиш; вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш; ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви. Бир шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида ана шу чоралардан фақат биттаси қўлланилишига йўл қўйилади.

1. Эҳтиёт чораларининг қуйидаги турлари мавжуд: 1) муно­сиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат (ЖПК 250-мод­дасининг шарҳига қаранг);2) шахсий кафиллик (ЖПК 251-мод­дасининг шарҳига қаранг); 3) жамоат бирлашмаси ёки жамоа­нинг кафиллиги (ЖПК 252-моддасининг шарҳига қаранг); 4) га­ров (ЖПК 249-моддасининг шарҳига қаранг); 5) қамоққа олиш (ЖПК 242-моддасининг шарҳига қаранг); 6) вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш (ЖПК 253-моддасининг шарҳига қаранг); 7) ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви (ЖПК 254-моддасининг шарҳига қаранг).


2. Бир шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида юқорида санаб ўтилган эҳтиёт чоралари турларидан фақат биттаси қўлланили­шига йўл қўйилади.

238-модда. Эҳтиёт чорасини танлашда эътиборгаолинадиган ҳолатлар




Эҳтиёт чораларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асос­лардан ташқари қўйилган айбнинг оғирлигини, айбланувчи­нинг шахсини, машғулот турини, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олади.

1. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан айбланувчи, судланувчига нисбатан эҳтиёт чораларидан қайси турини танлашда ЖПКнинг 236-моддасида назарда тутилган асослардан ташқари қуйидаги ҳолатлар ҳам эътиборга олинади: 1) қўйилган айбнинг (содир этилган жиноятнинг оғирлиги; 2)айбланувчининг шахси; 3) айбланувчи шуғулланадиган маш­ғулот (фаолият) тури; 4) айбланувчининг ёши (масалан, вояга етмаганлиги ёки кексайганлиги); 5) соғлиғи; 6) оилавий аҳволи (уйланганлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари ёки нафақа ёшидаги ота-оналари ёхуд бошқа боқимлари мавжуд­лиги) ва бошқа ҳолатлар.


2. Бошқа ҳолатларга қуйидагилар киради: 1) меҳнатга лаё­қатлилиги; 2) яшаш ва иш жойининг мавжудлиги; 3) давлат му­кофотлари, фахрий унвонлари борлиги; 4) судланганлик ҳолати, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаган муддати, озодликка чиққан вақти;5) айбланувчини жамият аъзоси сифа­тида тавсифловчи маълумотлар (яшаш, иш жойларидан олинган маълумотномалар ва ҳ.к.); 6) таржимаи ҳолида кўрсатилган баъзи ҳолатлар (масалан, террористик тўдаларга қарши кураш­да, табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этган­лиги) ва ҳ.к.

239-модда. Эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин бўлган шахслар




Эҳтиёт чораси айбланувчига, судланувчига, маҳкумга ва ақли норасо деб эътироф этилган ёки жиноят содир этганидан сўнг руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатангина қўлланилиши мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling