Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси:
1) Ўзбекистон Республикаси ОлийМажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатаси ёки унинг Кенгаши розилиги билан;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
3) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг депутатига нисбатан- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ёки уларнинг раҳбарлари розилиги билан;
4) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьясига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа судлари судьяларига нисбатан- тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг розилиги билан;
5) прокурор ва прокуратура терговчисига нисбатан- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан қўлланилиши мумкин.
1. Эҳтиёт чораси: 1) айбланувчи; 2) судланувчи; 3) маҳкум;4) ақли норасо деб эътироф этилган ёки жиноят содир этганидан сўнг руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
2. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ЖПКнинг 243-моддасида кўрсатилган тартибда қўлланилади.
Ушбумодданингиккинчи қисмида санаб ўтилган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш учун эса тегишли идоралар ҳамда мансабдор шахсларнинг розилиги олиниши шарт, чунончи.
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосига нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатаси ёки унинг Кенгаши розилиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг алоҳида-алоҳида мажлисирозилиги ёки қўшма мажлисининг розилиги;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг депутатига нисбатан - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ёки уларнинг раиси берган розилиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьясига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги;
д) Ўзбекистон Республикасининг бошқа судлари (Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди таркибига кирувчи барча судлар) судьяларига нисбатан – тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг розилиги;
е) прокурор ва прокуратура терговчисига нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилигини олиш талаб этилади.
Қамоқда сақлаш тарзидаги чорани ўзгартириш учунюқорида кўрсатилган идоралар ва шахсларнинг розилиги талаб этилмайди. Қамоқданбошқа эҳтиёт чораси қўлланиши учун ҳам розилик олинмайди. Мазкур шахслар гумон остига олинганда уларга нисбатан қамоқда сақлаш чораси қўлланиши мумкин эмас.
3. Айрим тоифадаги мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш билан боғлиқ иммунитетлар ҳақида 4-моддада берилган шарҳларга қаранг.
240-модда. Эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш, ўзгартириштўғрисидаги қарор ёки ажрим
Do'stlaringiz bilan baham: |