Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet211/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

249-модда. Гаров


Гаров айбланувчи, судланувчи, уларнинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб варағига топши­риладиган пул маблағи ёки қимматбаҳо буюмлардан иборат­дир. Гаров тариқасида кўчмас мулк ҳам қабул қилиниши мумкин.
Гаровни қабул қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор баённома тузади, суд эса суд мажлиси баённо­масига тегишлича ёзиб қўяди. Баённомада айбланувчига, судланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46-моддасида кўрсатил­ган мажбуриятлари тушунтирилганлиги ва бу мажбурият­ларни бузмасликка у сўз берганлиги, гаровга қўювчига эса, айбланувчи, судланувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда гаровга қўйилганларидан маҳрум бўлиши маълум қилингани кўрсатилиши лозим. Баённома гаровни қабул қилган мансабдор шахс, гаровга қўювчи ва айбланувчи, судланувчи томонидан имзоланади.
Гаров суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан оз бўлиши мумкин эмас ва уни суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд айбловнинг оғирлигини, айбла­нувчининг, судланувчининг ва гаровга қўювчининг шахсини, гаровга қўювчининг мулкий аҳволини ва унинг айбланувчи билан муносабатларини эътиборга олиб белгилайди.
Гаровни топшириш вақтида, гаровга қўювчи шу эҳтиёт чораси танланган ишнинг моҳияти, айбланувчига,судланув­чига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва ўзининг жавоб­гарлиги тўғрисида хабардор қилиниши лозим. У ўзининг олган мажбуриятидан гаровнинг давлат фойдасига ўтиб кетиши учун сабаб бўладиган асослар келиб чиққунга қадар воз кечиши мумкин.
Гаровга қўювчи айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилиш­га ҳақли эмас, у бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар бундан мустасно.
Эҳтиёт чорасини ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитлари бузилганлиги туфайли рўй бермаётган бўлса, шунингдек, иш бўйича иш юритиш тугатилган ҳолларда ёхуд суд ҳукми кучга кириши муносабати билан гаров гаровга қўювчига қайтарилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling