Жиноят-процессуал кодексига
Айбланувчи, судланувчи зиммасига олган мажбурият
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 250-модда. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат
Айбланувчи, судланувчи зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда гаров суд ажрими билан давлат фойдасига ўтказилади ва айбланувчига, судланувчига нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилади.
1. Гаров суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан айбланувчи ва судланувчига нисбатан ЖПКнинг 236-моддасида кўрсатилган мақсадларда қўлланадиган, иқтисодий характердаги эҳтиёт чорасидир. Гаров сифатида айбланувчи ёки судланувчининг ўзи, уларнинг қариндошлари ёки юридик шахслар суднинг депозит ҳисоб варағигапул маблағиёки қимматбаҳо буюмларни топширишлари мумкин, шунингдек, кўчмас мулк ҳам гаров сифатида қабул қилинади. Унинг мазмуни шундаки, айбланувчи, судланувчи гаровга қўйилган пул ёки бошқа қимматбаҳо нарсаларни қайтариб олиш, улардан айрилиб қолмаслик учун тергов ва судда фаол иштирок этишга ҳаракат қилади. 2. Гаров суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан оз бўлиши мумкин эмас. 3. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан гаров суммасини белгилашда: а) айбловнинг оғирлиги; б) айбланувчи, судланувчи ва гаровга қўювчининг шахси; в) гаровга қўювчининг мулкий аҳволи;г)гаровга қўювчининг айбланувчи билан муносабатлари эътиборга олинади. 4. Гаровга қўювчи пул маблағи ёки бошқа қимматликларни дастлабки тергов органи ёхуд суднинг депозит ҳисоб варағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилгандан кейин,суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан гаровни қабул қилиш ҳақида баённома тузилади. Суд эса ушбу маълумотларни суд мажлиси баённомасига тегишлича ёзиб қўяди. Баённомада: унинг ким томонидан тузилганлиги (мансаби, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми); жиноят ишининг тартиб рақами; гаров тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилаётган айбланувчи, судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖКнинг қайси моддасида кўрсатилган жиноятни содир этишда айбланаётганлиги; гаровнинг ким томонидан қўйилаётганлиги; айбланувчи, судланувчига айбловнинг моҳияти, унинг ЖПКнинг 46-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қўлланилиши мумкин бўлган жазо чораси, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда гаровнинг давлат ҳисобига ўтказилиши тушунтирилганлиги; айбланувчининг ўзига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажаришга розилиги; гаровга қўювчигаайбланувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда гаровга қўйилганларидан маҳрум бўлиши маълум қилинганлиги; тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб варағига ўтказилган гаров суммаси қайд этилади. Гаров юридик шахс томонидан қўйилган ҳолларда эса,юридик шахснинг (корхона, муассаса, ташкилот) номи, унинг манфаатларини ифодалаган аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми баённомага қайд этилади. Баённома иштирокчиларга ўқиб эшиттирилиб, гаровни қабул қилган мансабдор шахс, гаровга қўювчи ва айбланувчи, судланувчи томонидан имзоланади. 5. Гаровни қабул қилиш ҳақидаги баённома икки нусхада тузилиб, биринчиси жиноят ишига қўшиб қўйилади, иккинчиси эса гаровга қўювчига тақдим этилади. Шу пайтдан бошлаб гаров қабул қилинган, гаровга қўювчи зиммасига айбланувчи, судланувчининг чақирувга биноан ҳозир бўлишини таъминлаш мажбурияти юклатилган ҳисобланади. 6. Гаровни топшириш вақтида гаровга қўювчини ушбу эҳтиёт чораси танланган ишнинг, яъни содир этилган жиноятнингмоҳияти, айбланувчи, судланувчига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва ўзининг жавобгарлиги, агар чақирувга биноан айбланувчи, судланувчининг ҳозир бўлишини таъминланмаса, гаров суммаси давлат фойдасига ўтиши тўғрисида хабардор қилиш лозим. Гаровга қўювчи айбланувчи, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмас, у бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар бундан мустасно. У ўзининг олган мажбуриятидан гаровнинг давлат фойдасига ўтиб кетиши учун сабаб бўладиган асослар келиб чиққунга қадар воз кечиши мумкин. Гаровга қўювчи ўзига юклатилган мажбуриятлардан воз кечган ҳолларда ҳам гаров бошқа эҳтиёт чорасига алмаштирилади. Гаровга қўювчи ўзига юклатилган мажбуриятлардан, масалан, бошқа жойга доимий яшаш учун кўчиб кетиши муносабати билан воз кечиши мумкин. Гаровга қўювчи ўзига юклатилган мажбуриятлардан воз кечишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ариза билан гаровни қабул қилган мансабдор шахсга мурожаат қилади. 7. Гаровга қўювчининг аризаси қаноатлантирилса, эҳтиёт чорасини ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитлари бузилганлиги туфайли рўй бермаётган бўлса, шунингдек, иш бўйича иш юритиш тугатилган ҳолларда ёхуд суд ҳукми кучга кириши муносабати билан гаровга қўйилган пул маблағи ёки бошқа қимматликлар гаровга қўювчига қайтарилади. 8. Айбланувчи, судланувчи зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда, гаров суд ажрими билан давлат фойдасига ўтказилади ва айбланувчи, судланувчига нисбатан гаровдан жиддийроқ (масалан, қамоққа олиш) эҳтиёт чораси қўлланилади. Бундай ҳолларда гаровга қўювчи ўзига етказилган зиённи гаровда бўлган шахсдан ундириб олишга ҳақли. Ушбу масалани суд фуқаролик ишларни юритиш тартибида ҳал қилади. 250-модда. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling