Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ашёвий далилларни шикастлаганлик ёки йўқотганликучун жавобгарлик


Download 0.79 Mb.
bet189/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

212-модда. Ашёвий далилларни шикастлаганлик ёки йўқотганликучун жавобгарлик


Экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати суд чиқимларига қўшилади.
Айблов ҳукми чиқарилганда, агар бу ашё маҳкумга ёки фуқаровий жавобгарга тегишли бўлса, унинг қиймати тўланмайди; агар ашё бошқа бирор шахсга тегишли бўлса, унинг қиймати бу шахсга суд томонидан тўланиши ва айни вақтда бу сумма маҳкум ёки фуқаровий жавобгар ҳисобидан давлат фойдасига ундирилиши лозим.
Оқлов ҳукми чиқарилганда ҳамда иш тугатилган ҳол­ларда экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати қонуний эгасига ёки мулкдорига, шунингдек, процессуал мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқ ворислари ва меросхўрларига тўланади.
Ашёвий далиллар шикастланган ёки йўқолган бошқа барча ҳолларда уларнинг қиймати зарар келтириш нати­жасида келиб чиқадиган мажбуриятларга доир фуқаровий қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ тўлаттирилиши лозим.

1. Суриштирув, дастлабки тергов ва суд жараёнида иш бўйича далил сифатида фойдаланилган ашё нобуд бўлса ёхуд шикастланса, ашёнинг ёки етказилган зиённинг қиммати суд чиқимларига қўшилади. Бу ҳол ғайриқонуний хатти-ҳаракат оқибатида юз берган бўлса, зиён айбли шахсдан ундирилиши лозим. Иш бўйича бунга айбли бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, эксперт, мутахассис ва бошқа ҳар қандай шахс келтирилган зиённи қоплашга ёки бартараф этишга мажбур. Бу борада низо идоравий йўл билан ёхуд фуқаролик ишларини судда кўриш тартибида ҳал этилади.


2. Ашёвий далилдан фойдаланиш чоғида етказилган зиён ашёнинг эгасига давлат ҳисобидан тўланади. Ўз навбатида давлат бу чиқимни айбли шахслардан ундириб олишга ҳақли.
3. Жиноят иши реабилитация қилувчи асосларга кўра туга­тилган ёки оқлов ҳукми чиққан бўлса, ашёвий далилга етказил­ган зиён, у кимга қарашли бўлишидан қатъи назар, ундирилади ва ашёнинг эгасига ёки унинг ворисларига тўланади.
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ. ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРЛОВ

26-БОБ. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ШАХС ҲУҚУҚЛАРИНИЧЕКЛАШ АСОСЛАРИ ВА ЧЕГАРАЛАРИ


213-модда. Процессуал мажбурлов чоралариниқўллаш учун асослар





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling