Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Пул, қимматли қоғозлар, валюта бойликлари ва заргарликбуюмларини сақлаш учун топшириш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
209-модда. Пул, қимматли қоғозлар, валюта бойликлари ва заргарликбуюмларини сақлаш учун топшириш
Ишга ашёвий далил сифатида қўшиб қўйилган пул, қимматли қоғозлар, валюта бойликлари, заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан, қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар, шунингдек, бундай буюмларнинг резгилари топилганда мутахассис иштирокида кўздан кечирилиши ва белгиланган тартибда сақлаш учун топширилиши лозим. Фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида ёхуд гаров тариқасида олиб қўйилган ёки қабул қилинган пуллар уч суткадан кечиктирмай суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисобига топширилиши шарт. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 1. Тинтув, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш каби тергов ҳаракатлари ўтказишда топилган, шунингдек, турли шахслар тақдим этган нарсаларни далилий ашё сифатида ишга қўшиб қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор – қарор, суд – ажрим чиқарганда мазкур нарсаларни сақлаш масаласини ҳам ҳал этиши лозим. Агар улар пул, қимматли қоғоз, валюта, заргарлик, санъат буюмлари, қимматбаҳо метал, қимматбаҳо тошлардан ясалган бўлса, тезликда банк, молия идораси, махсус хазинахона ёки ломбардга алоҳида сақлаш учун топширилиши шарт. Бу нарсаларни кўздан кечириш ва топшириш пайтида тегишли мутахассис иштирок этиши, улар ўралиб, имзоланиб, муҳрланиб қўйилиши лозим. 2. Юқорида санаб ўтилган қимматликлар жиноят ишини юритувчи шахснинг, иш судга юборилганида - суднинг ихтиёрида бўлади. Улардан бошқа бирор мақсадда фойдаланиш тақиқланади. Жиноят иши тугатилган ёки у бўйича чиқарилган ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, ушбу қимматликлар эгаларига қайтарилиши ёхуд жиноят содир этиш предмети, қуроли ёинки жиноий йўл билан тўпланган нарсалар сифатида суд томонидан мусодара қилиниши мумкин. 3. Фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида олиб қўйилган ёхуд гаров тариқасида қабул қилинган қимматликлар ҳам юқоридаги тартибда сақланади, пуллар эса дастлабки тергов ёхуд суднинг депозит ҳисобига уч кундан кечиктирмай топширилиши шарт. Улар ҳам жиноят иши реабилитация қилувчи асослар билан тугатилганда эгаларига қайтарилади ёки ҳукм асосида фуқаровий даъвони қаноатлантиришга сарф этилиши ёхуд давлат фойдасига мусодара қилиниши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling