Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet182/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

204-модда. Ёзма далиллар


Мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан сўз, рақам, чизма ёки бошқа шаклда ёзилган ва иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни сақлаш, ўзгартириш, бериш учун мўлжалланган ҳужжат ёки бошқа ёзувлар ёзма далил ҳисобланади.
Тергов ҳаракатининг баённомаси, суд мажлисининг баён­номаси ва уларнинг иловалари ҳам ёзма далил ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 203-моддасида кўрсатилган аломат­лари, белгилари, излари бўлган ҳужжатлар ва бошқа хатлар ҳам ашёвий далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.

1. Ёзма далил ҳар қандай шахс томонидан ёзилган ёхуд турли ёзув қуроллари, техника асбоблари ёрдамида тайёрланган сўз, рақам, чизма ва бошқа шаклдаги ахборотларни акс этти­рувчи ёзувлардан иборат. Улар муайян ахборотларни сақлаш ва ўзаро бир-бирига етказиш учун мўлжалланган бўлиб, қўлёзма, босма ҳарфлар, рақамлар, расм ва символларда ифодаланади.


2. Сохта ёзма ҳужжатлар, ўчириш, кимёвий усулда ювиш, ўзгартиш йўли билан қалбаки маълумотлар киритилган расмий ҳужжатлар (гувоҳнома, диплом, аттестат, рухсатнома, паспорт, билет, пул, акрредитив, қимматли қоғозлар ва б.к.) иш бўйича далилий ашё деб ҳисобланади.
3. Ёзма далилларга бирор нарса ёки ҳолатга оид тузилган шахсий ўзаро ёзишмалар, тилхат, ишончнома, тушунтирув хатлари кабилар, шунингдек, бошқарув, хўжалик, тадбиркор­лик, маданий-маиший ва бошқа соҳаларга оид расмий маълу­мотлар акс эттирилган ёзма, график, рамзий, фототасвир ва видеоёзув тасмалари ҳам киради. Иш ҳолатларини аниқлаш учун ёзма далилларнинг мазмуни, шакли, ҳолати ҳам текши­рилади. Электрон-ҳисоблаш машиналарида ва уларнинг жиҳоз­ларида ҳам ёзма далиллар сақланган бўлиши мумкин.
4. Ёзма далилларни текшириш учун уларни ёзган, тузган, чизган техникавий восита билан акс эттирган, сақлаган, топ­ширган шахслар сўроқ қилиниши, ёзма далил турли услублар ёрдамида, шу жумладан суд экспертизаси ўтказиш йўли билан таҳлил қилиниши, ишдаги бошқа далиллар билан таққослаб баҳо берилиши лозим.
5. Ёзма далилларни олиш, кўздан кечириш, далил сифатида эътироф этиш, сақлаш ва бошқа жойга юборишга оид процес­суал қоидалар ЖПКнинг 205-208-моддаларида баён этилган.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling