Жиноят-процессуал кодексига


Кўздан кечиришда нарсанинг ишга тааллуқлилиги ҳақида хулоса чиқаришга асос бўладиган, шунингдек, уни бошқа нарсалардан фарқловчи белгилар аниқланиши лозим


Download 0.79 Mb.
bet184/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Кўздан кечиришда нарсанинг ишга тааллуқлилиги ҳақида хулоса чиқаришга асос бўладиган, шунингдек, уни бошқа нарсалардан фарқловчи белгилар аниқланиши лозим.
Кўздан кечириш жараёни ва унинг натижалари нарса олинган пайтда ўтказилаётган тергов ҳаракати баённома­сида ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилади.

1. Тергов ҳаракатлари ўтказиш жараёнида топилган ва баён­номага илова қилинган нарса ёки ҳужжат тегишли процессуал қоидаларга риоя қилиб, батафсил кўздан кечирилади. Нарса ва ҳужжатни кўздан кечириш чоғида тегишли мутахассислар таклиф қилиниши мумкин. Нарса ёки ҳужжатнинг ишга алоқадор белгилари баёнотда тасвирланиши лозим.


2. Нарса ёки ҳужжатни кўздан кечириш учун илмий-техникаасбобларидан фойдаланиш мумкин. Уларни кўздан кечириш жараёнида иштирок этган шахслар бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирса, бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритилиши даркор.


207-модда. Нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноятишига қўшиб қўйиш


Нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Ушбу қарор ёки ажримда ашёвий далилни ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш масаласи ҳам ҳал қилиниши лозим.
1. Топилган ёхуд тақдим қилинган нарса ва ҳужжатларни суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд далилий ашё сифа­тида ишга қўшиб қўйиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқаради.
2. Ашёвий ва ёзма далил бевосита иш билан бирга сақла­ниши ёхуд ҳажми ва аломатларини (масалан, ўқ отар қурол, наркотик ёки психотроп модда эканини) ҳисобга олиб, махсус сақлаш жойларига юборилиши мумкин.
3. Ашёвий ва ёзма далилнинг ишга алоқадорлиги, аҳамиятли экани ва ишдаги бошқа далилларга нақадар мослиги процессуал қарорларда, айблов хулосаси ва ҳукмда эътироф этилади.


208-модда. Ашёвий далилларни сақлаш ва бошқа жойга юбориш


Ашёвий далилларни сақлаш, шунингдек, уларни эксперти­за ўтказиш учун юборишда ёки жиноят иши бошқа суриш­тирув, дастлабки тергов органига, прокурорга ёхуд судга ўтказилиши муносабати билан юбориш чоғида ашёвий далилларнинг йўқотилиши, шикастланиши, бузилиши, бир-бирига қўшилиб ёки аралашиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling