Жиноят-процессуал кодексига


Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахс


Download 0.79 Mb.
bet192/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахс­лар, улар сақланадиган жойлардаги тартибга оид чеклаш­ларни истисно этганда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларга эгадирлар ва шу ҳужжатларда кўрсатилган мажбуриятларни бажарадилар.
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахсларга нисбатан ғайриин­соний муносабатда бўлиш мумкин эмас.
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахсга ўзининг ҳимоячиси билан ҳоли учрашиш, қонун ҳужжатларидан фойдаланиш имконияти берилиши, шикоят, илтимоснома ва бошқа процессуал ҳужжатларни ёзиши учун ихтиёрида қоғоз ва ёзув жиҳозлари бўлиши лозим.

1. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахсларни сақлаш тартиби ушбу муассасаларда иш юритишга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлардаги қоидалар асосида белгиланади. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчилар ЖПКнинг 46, 48, 229-моддалари, 265-моддаси тўртинчи қисми­га биноан экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаш­тирилган жабрланувчи ва гувоҳлар эса тегишлича ЖПКнинг 55, 66-моддаларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.


2. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муасса­сага жойлаштирилган шахслар билан муносабатда бўлишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасидаги ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши, ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоида­ларга ва ЖПКнинг 17-моддасидаги шахснинг шаъни ва қалр-қимматини ҳурмат қилиш принципига қатъий амал қилиниши шарт. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Деклара­циясининг 5-моддаси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғриси­даги халқаро Пактнинг 7-моддаси талабларига, Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидалари ҳамда Қандай шаклда бўлмасин, ҳибсга ёки қамоққа олинган барча шахсларни ҳимоя қилиш принциплари туркумига риоя этилиши лозим.
3. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муасса­сага жойлаштирилган шахс ўзининг ҳимоячиси билан сони ва давомийлиги чекланмаган ҳолда яккама-якка, холи учрашиш ҳуқуқига эга.
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муасса­сага жойлаштирилган шахсларни қонун ҳужжатларидан фойдаланиш, қоғоз ва ёзув жиҳозлари билан таъминланишига имконият яратиш уларнингкўрсатув ва тушунтириш бериш, илтимоснома бериш ва рад этиш, далиллар тақдим қилиш, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

216-модда. Процессуал мажбурлов чораларини ижро қилувчи жой маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари




Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти: yшланган ва қамоққа олинганларнинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ёзган шикоят ва аризаларидан ташқари, хат-ёзишмаларини назорат қилиш; уларга келган посилка, бандероль ва йўқловларни кўздан кечириш; уларни шахсий тинтувдан ўтказиш, бармоқ изларини олиш, фотосуратга тушириш; ушланганлар ва қамоққа олинганлар қонун бўйича эгалик қилиши, фойдала­ниши ва тасарруф этиши мумкин бўлмаган пуллар, бойлик­лар, шунингдек, нарсаларни олиб қўйиш ва сақлаш; бир жиноят иши бўйича гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг ўзаро мулоқотда бўлишларига йўл қўймаслик ҳуқуқига эга.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling