Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ.ОЛИБ ҚЎЙИШ ВА ТИНТУВ


Download 0.79 Mb.
bet143/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

20-БОБ.ОЛИБ ҚЎЙИШ ВА ТИНТУВ


157-модда. Олиб қўйиш учун асослар


Жиноят иши учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжат­ларнинг айнан кимда ва қаерда эканлиги маълум бўлиб, уларни қидиришнинг ҳожати бўлмаса, суриштирувчи, тер­говчи ва суд уларни олиб қўйишга ҳақлидир.

1. Олиб қўйиш – қаердалиги ва кимдалиги маълум ҳамдажиноят иши учун аҳамиятли бўлган предмет ва ҳужжатларни мажбуран олиб қўйишдан иборат.


Олиб қўйишдан аввал жиноят иши учун аҳамиятли бўлган предмет ва ҳужжатларни иҳтиёрий равишда терговчигатопши­рилиши сўралади. Ҳар қандай ҳолатда, бу нарса ва ҳужжат­ларни иш учун олиб қўйиш ташаббуси терговчидан чиқади. Шу боис ушбу тергов ҳаракатини амалга оширишдан аввал, терговчи асослантирилган қарор чиқаради.
2. Нарса ва ҳужжатларни ашёвий далил деб эътироф этиш учун жиноят иши юзасидан тўпланган материалларда, олиб борилаётган иш учун аҳамиятли эканлигини тасдиқловчи, унинг қаердалигини кўрсатувчи маълумотлар бўлиши керак.Бу маълумотлар суриштирувчи ва терговчи томонидан жиноят ишини тергов қилиш борасида процессуал тартибда аниқланган бўлиши ёки нопроцессуал манбалардан олинган асослантирил­ган маълумотларда ўз аксини топган бўлиши керак.
3. Нарса ва предметларни, жиноят қуролини, ҳужжатлар ва бошқаларни гумон қилинувчи, айбланувчи ёки уларнисақлаёт­ган шахс томонидан иҳтиёрий равишда топширилса, ихтиёрий равишда топширилганлиги ҳақида баённомада кўрсатилади. Улар иш учун аҳамиятли бўлса, қонунга биноан ашёвий далил деб эътироф этилади.
4. Қонунда гумон қилинувчи, айбланувчи, уларнинг ҳимоя­чилари, фуқаролик даъвогари, фуқаролик жавобгари томонидан жиноят иши учун аҳамиятли бўлган далил тариқасидаги ҳужжатлар ёки нарсаларни тақдим қилиш ҳуқуқи белгиланган. Бундай ҳолатларда, терговчи томонидан олиб қўйиш тўғрисида қарор ва баённома тузилмасдан, топширилаётган нарса ва ҳуж­жатни қабул қилиш ҳақида баённома тузилиши керак. Зарурат бўлса, топширилган нарса ва ҳужжат тегишли мутахассис-эксперт томонидан қоидага биноан текширилганидан сўнг, унинг бу ҳақдаги ҳулосаси олинганидан кейин, процессуал тартибда жиноят ишига ашёвий далил тариқасида қўшиш ҳақида қарор чиқарилиши керак.
5. Жиноят иши учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжат­ларнинг айнан кимда ва қаерда эканлиги суд муҳокамаси чоғида маълум бўлиб қолса, уларни қидиришнинг ҳожати бўлмаса, суд ҳам уларни олиб қўйишга ҳақлидир. Бунинг учун жиноят иши юритаётган суд ҳайъати ёки судья процессуал талабларга риоя қилган ҳолда тегишли ажрим чиқаради.
6. Ўзида давлат ёки ҳарбий сирни сақлайдиган ҳужжатлар ёки нарсаларни олиб қўйишдашу сирлар билан танишишга рухсати бўлган холислар таклиф қилинади ва улар тегишли тартибда огоҳлантириладилар.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling