Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Экспериментни ўтказиш тартиби


Download 0.79 Mb.
bet141/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

155-модда. Экспериментни ўтказиш тартиби


Суриштирувчи ёки терговчи экспериментни холислар, суд эса тарафлар иштирокида ўтказади.
Эксперимент ўтказишга мутахассис ва эксперт, шунингдек, тажриба ҳаракатларини олиб борувчи шахслар жалб қилиниши мумкин. Мураккаб экспериментлар камида икки нафар холис ва бир неча мутахассис иштирокида ўтказилиши мумкин. Эксперимент ўтказишга, шунингдек, кўрсатувлари текширилиши лозим бўлган шахслар ҳам жалб қилиниши лозим. Бунда гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бўйин товлаганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганликучун жавобгарлик тўғрисида огоҳланти­рилиши лозим. Эксперимент иштирокчиларига унинг мақсади ва ўтказилиш тартиби тушунтирилади.
Тажриба ҳаракатларини ўтказишдан олдин ўрганилаёт­ган ҳодиса шароитлари текширилаётган кўрсатув ёки тусмолларга тўла мувофиқ ҳолда тикланган бўлиши лозим. Бунинг учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ўзи қатнашган ёки шоҳид бўлган ҳодисанинг шароит ва ҳолатларини тиклаш таклиф қилиниши мумкин. Шундан кейин суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли тажриба ҳаракатларини ўтказади, шу мақсадда ўлчаш, фотосуратга тушириш, кинотасвирга олиш, овоз ёзиш, видеоёзув, режа, схема ва чизмалар тузиш, экспериментал қолиплар ва изларнинг нусхаларини тайёрлаш мумкин.
Эксперимент ўтказиш шароити тикланаётган ҳаракат ёки ҳодислар юз берган шароитга иложи борича ўхшаш бўлиши лозим. Тажрибалар имкон борича бир неча марта ўтказилади. Тажрибаларнинг шароитлари ўзгартирилиши мумкин.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, мутахассис ва экспертга эксперимент юзасидан савол берилиши мумкин. Суднинг ижозати билан экспериментда иштирок этаётган шахсларга тарафлар ҳам савол бериши мумкин. Тарафлар ва экспериментда иштирок этаётган бошқа шахслар суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолатларга қаратишга, эксперимент шароитига аниқлик киритишни ва тажриба ҳаракатларини такрорлашни талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатуви текширилаётган шахс эксперимент муносабати билан ўзининг қўшимча сўроқ қилинишини талаб қилиши мумкин.

1. Кўп тергов ҳаракатларини амалга оширишда талаб қилин­ганидек, тергов эксперименти тергов ҳаракатини ўтказишда ҳам албатта холислар таклиф этилади, суд эса тарафлар иштирокида ўтказади. Холислар қоидага кўра икки ва ундан ортиқ бўлиши лозим. Агарда тергов эксперименти бир йўла бир неча хонада ёки худудда ўтказиладиган бўлса, ёхуд мураккаб бўлса, унда албатта, кўпроқ холислар иштирок этиши, агарда маълум бир технологик жараённи кузатиш зарурати бўлса, шу технологик жараённи тушунадиган холисларни иштирок эттириш мақсадга мувофиқдир. Холисларга уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.


Мураккаб экспериментларни ўтказиш учун мутахассис таклиф этилиши мумкин.
2. Терговчи ўзининг процессуал ҳуқуқлари ва ваколат­ларидан фойдаланиб, тергов экспериментини ҳодиса содир бўлган жойда ўтказилишини таъминлаши, бунинг учун эса, зарур бўлган куч ва техник воситаларни жалб қилиши мумкин.
3. Эксперимент ўтказишга, шунингдек, кўрсатувлари текши­рилиши лозим бўлган шахслар ҳам жалб қилиниши лозим. Эксперимент иштирокчилари сифатида гувоҳлар, жабрланув­чилар, гумон қилинувчи ва айбланувчи ҳам бўлиши мумкин. Бунда гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бўйин товлаганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганликучун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиши лозим.
Терговчи томонидан процесс иштирокчиларининг вазифа­лари белгилаб олиниши ва улар томонидан бажарилиши лозим бўлган ҳаракатларининг кетма-кетлиги тушунтирилган бўлиши ва назоратга олиниши лозим.
3. Терговчи амалга ошириладиган тергов ҳаракати иштирок­чиларининг барчасига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши шарт. Тергов ҳаракати бошланмасдан аввал, қандай тергов ҳаракати ўтказилиши, унинг мақсадива бу тергов ҳаракатида кимлар иштирок этиши ваиштирокчиларнинг вазифалари қандайлиги ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар тизими тушунтириб берилиши керак.
4. Тажриба-синов ҳаракатларини ўтказишдан олдин ўргани­лаётган ҳодиса шароитлари текширилаётган кўрсатув ёки тусмолларга мувофиқ ҳолда тикланган бўлиши лозим. Бунинг учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ўзи қатнашган ёки шоҳид бўлган ҳодисанинг шароит ва ҳолатларини тиклаш таклиф қилиниши мумкин.
Шундан кейин суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли тажриба ҳаракатларини ўтказади, шу мақсадда ўлчаш, фото­суратга тушириш, кинотасвирга олиш, овоз ёзиш, видеоёзув, режа, схема ва чизмалар тузиш, экспериментал қолиплар ва изларнинг нусхаларини тайёрлаш мумкин.
Содир бўлган ҳодисани, тажрибавий ҳаракатни иштирокчи­лар томонидан текширилиши терговчининг фармойишига кўра бошланади. Зарур бўлган ҳолларда тергов экспериментининг натижаларикино, видеотасвирга туширилиши, фотосуратга олиниши ва аудиоёзув орқали қайд қилиниши мумкин.
5. Амалиёт шуни кўрсатадики,содир бўган ҳолатни тиклаш ва аниқ маълумот олиш учун кўпинча камида уч марта шу ҳолатнитажрибавий такрорлаш зарур.
Тажриба ўтказиш шароитлари ҳар сафар ўзгартирилиши мумкин. Ҳар бир такрорлаш натижаси баёнлаштирилиши ва улар таққосланиши талаб этилади.
6. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, мутахассис ва экспертга эксперимент юзасидан савол берилиши мумкин. Суднинг ижозати билан экспериментда иш­тирок этаётган шахсларга тарафлар ҳам савол бериши мумкин. Саволларни биринчи бўлиб, тергов ҳаракатини ўтказаётган масъул шахс беради. Унинг саволлари қолмагач, тарафларга навбатма-навбат тартиб билан савол беришга рухсат берилади.
7. Тарафлар ва экспериментда иштирок этаётган бошқа шахслар суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг эътибо­рини, уларнинг фикрича иш ҳолатини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолатларга қаратишга, эксперимент шароитига аниқлик киритишни ва тажриба ҳаракатларини такрорлашни талаб қилишга ҳақлидир.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling