Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Гувоҳлантириш баённомаси


Download 0.79 Mb.
bet135/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

147-модда. Гувоҳлантириш баённомаси


Гувоҳлантириш ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса гувоҳлантириш жараёни ва натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади. Баённомада гувоҳлантириш ўтказган шахснинг ҳамма ҳаракатлари ва гувоҳлантириш давомида аниқланган барча излар, хусусиятлар ва белгилар қайд этилган бўлиши лозим.
Гувоҳлантириш шифокор ёки бошқа мутахассис томо­нидан ўтказилган бўлса, у баённома тузади ва имзолайди, гувоҳлантирилган шахс ва холислар ҳам имзолаганидан сўнг баённомани тегишинча суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим этади.

1. Барча тергов ҳаракатларини расмийлаштириш учун қўйилган талаблар, ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш учун ҳам тааллуқли бўлиб, ЖПКнинг 90-92 моддаларида белгиланган баённомаларни тузишга оид қоидаларга риоя этилиши шарт.


Баённома одатда суриштирувчи, терговчи томонидан тузила­ди. Суд томонидан гувоҳлантириш ўтказиш ҳолатлари жуда кам учрайди. Фақат суд тергови мобайнида аниқланган баъзи маълумотларни текшириш зарурати туғилган ҳолларда суд томонидан ҳам гувоҳлвнтириш ўтказилиши мумкин. Суд муҳокамаси мобай­нида шундай зарурат туғилса, суд томонидан ажрим чиқарила­ди. Гувоҳлантириш натижалари суд мажлиси баённо­масида қайд этилади.
2. Баённомада гувоҳлантириш ўтказган шахснинг ҳамма ҳаракатлари ва гувоҳлантириш давомида аниқланган барча излар, хусусиятлар ва белгилар қайд этилган бўлиши лозим.
Айнан шу излар, хусусиятлар ва белгилар асосида содир этилган жиноятнинг характери, гувоҳлантирилаётган шахснинг жиноят содир этишга дахлдорлиги, охир-оқибат айбдорлик даражаси аниқланилиши мумкин.
3. Гувоҳлантириш шифокор ёки бошқа мутахассис томони­дан ўтказилган бўлса, у баённома тузади ва имзолайди, гувоҳ­лантирилган шахс ва холислар ҳам имзолаганидан сўнг баён­номани тегишинча суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим этади.
4. Гувоҳлантириш гумон қилинувчи, айбланувчининг бада­нидан жиноят изларини, кураш изларини топишга оид ўткази­лаётган бўлса, унда видеотасвирни қўллаш ва аниқланадиган жиноят изларини видеотасвирда қайд этиш ҳаракати амалга оширилиши мумкин.
Видеотасвир олишда келгусида бу тасвирдан ашёвий далил сифатида фойдаланилиши ва суд муҳокамаси чоғида кўрсатилиши мумкинлигини назарда тутиб, уни жиноят про­цесси иштирокчилари ва жамоатчилик ҳузурида қўйиб кўрили­ши боис аҳлоқ нормаларига мос олинган бўлиши талаб этилади.
Видеотасвирни процесс иштирокчиларига қўйиб берилиб, тўғриакс эттирилганлигини тасдиқлатиб, баённомага процесс иштирокчилари томонидан имзолар қўйилган бўлиши керак.
5. Бадандаги тез ўтиб кетадиганкўкариш, шилиниш ва бошқа енгил жароҳатлар имкон қадар фотосуратга олиниши, видеотасвирга туширилиши мақсадга мувофиқ саналади.
6. Фото, видеотехникадан фойдаланилганида,ишлатилган воситаларнинг аниқ номлари, ишлаб чиқарилган жойи, ишлаб чиқарилган вақти, қандай ленталарданфойдаланилганлиги баённомада акс эттирилиши ва тарафлар томонидан имзола­ниши керак.
7. Фотосуратга олинганида фотосурат тайёр бўлганидан кейин, тузилган фототаблица гувоҳлантирилган шахсга тақдим этилади ва у томонидан бу фототаблицани кўриб, ўз имзоси билан тасдиқлаб берилиши мақсадга мувофиқдир. Фототаблица гувоҳлантириш ҳақидаги баённомага илова қилинади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling