Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тартиби


Download 0.79 Mb.
bet124/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

133-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тартиби


Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишни суриштирувчи ёки терговчи холислар иштирокида, суд эса тарафлар иштирокида ўтказади. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишга мутахассислар ва экспертлар жалб қилиниши мумкин.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тарафлар ва бу тергов ҳаракатининг бошқа қатнашчилари иштирокида текшири­ладиган кўрсатувларни эълон қилади, кўрсатув берган шахсдан уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини, қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж бор ёки йўқлигини сўрайди, текширишнинг мақсади ва тартибини тушун­тиради. Башарти гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувлари текширилаётган бўлса, улар, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларни истисно қилганда, кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантири­лиши лозим.
Бир вақтнинг ўзида бир неча шахснинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текширишга йўл қўйилмайди.
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: кўрсатув берган шахс текширилаётган ҳодисанинг шароит ва ҳолатини жойида тиклайди; иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни, изларни қидириб топади ва кўрсатади; айрим ҳаракатларни намойиш қилади; текширилаётган ҳодисада у ёки бу нарсанинг қандай аҳамияти бўлганлигини кўрсатади; ҳодиса содир бўлган жойда шароитнинг ўзгар­ганлигига эътиборни қаратади; ўзининг аввалги кўрсатув­ларини аниқлаштиради ва уларга ойдинлик киритади. Бу ҳаракатлар вақтида четдан аралашишга, гап ўргатишга ва ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмайди.
Кўрсатуви текширилаётган шахс эркин сўзлаб бергач ва ҳаракатларни эркин намойиш қилиб бўлгач, унга саволлар берилиши мумкин. Кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текширишда қатнашаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатларини аниқлаштиришга ёрдам берадиган барча нарсаларга қаратишга, баъзи ҳаракатларнинг такрорлани­шини талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатувлари ҳодиса содир бўлган жойда текширилаётган шахс ва тергов ҳаракати­нинг бошқа иштирокчилари ўтказилаётган тергов ҳарака­ти юзасидан уларни қўшимча равишда сўроқ қилишни талаб этишга ҳақлидир.

1. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш албатта холислар иштирокида ўтказилади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоячилари ҳам кўпинча иштирок этади. Ушбу тергов ҳаракати суд томонидан ўтказила­диган бўлса, тарафлар, жумладан судланувчининг ҳимоячиси ва давлат айбловини қувватловчи прокурор ҳам иштирок этади. Зарур бўлганда бу тергов ҳаракатини ўтказиш учун тегишли мутахассислар таклиф этилиши мумкин.


2. Суриштирувчи, терговчи ёки суд тарафлар ва бу тергов ҳаракатининг бошқа қатнашчилари иштирокида текширилади­ган кўрсатувларни эълон қилади, кўрсатув берган шахсдан уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини, қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж бор ёки йўқлигини сўрайди, текширишнинг мақсади ва тартибини тушунтиради. Тергов ҳаракати видеотас­вирга туширилиши мумкин. Видеотехникадан фойдаланишга оид процессуал талабларга риоя қилиниши шарт. Видеотас­вирга тушириш шу кўрсатувларни эълон қилишдан бошланади. Айнан шу кўрсатувларни кейин, ҳодиса содир бўлган жойда текшириб, видеотасвир амалга оширилади.
3. Башарти гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувлари текширилаётган бўлса, улар, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларни истисно қилганда, кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирилиши лозим.
Огоҳлантириш тергов ҳаракати бошланиши билан амалга оширилиб, баённомада ҳам ўз аксини топиши ва огоҳланти­рилган шахслар томонидан огоҳлантирилганликлари ҳақида имзоланиши лозим.
4. Бир вақтнинг ўзида бир неча шахснинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текширишга йўл қўйилмайди. Чунки, бир шахснинг берган кўрсатувини кўриб-эшитиб турган кўрсатуви текширилаётган иккинчи шахс ўз кўрсатувини унга мослаб олиши, ўзига маълум бўлган маълумотни бериш эмас, балки, унга қадар кўрсатув бериб, кўрсатуви ҳодиса содир бўлган жойда текширилаётган шахснинг кўрсатувидан фойдала­ниши, гумон қилинувчи ва айбланувчи бўлса, жавобгарликдан қутилиш учун ўз кўрсатувларини ўзгартириб, терговни чалғи­тишга ҳаракат қилиши мумкин.
5. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қуйидагилардан иборат:

  • кўрсатув берган шахс текширилаётган ҳодисанинг шароит ва ҳолатини жойида тиклайди;

  • иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни, изларни қидириб топади ва кўрсатади;

  • айрим ҳаракатларни намойиш қилади;

  • текширилаётган ҳодисада у ёки бу нарсанинг қандай аҳамияти бўлганлигини кўрсатади;

  • ҳодиса содир бўлган жойда шароитнинг ўзгарганлигига эътиборни қаратади; ўзининг аввалги кўрсатувларини аниқ­лаштиради ва уларга ойдинлик киритади.

Бу ҳаракатлар вақтида четдан аралашишга, гап ўргатишга ва ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмайди.
6. Кўрсатуви текширилаётган шахс эркин сўзлаб бергач ва ҳаракатларни эркин намойиш қилиб бўлгач, унга саволлар берилиши мумкин. Бу саволлар содир этилган жиноий ҳаракат­ни қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилганлигини, унинг ҳаракатларини ЖКнинг тегишли моддалари билан квалифика­ция қилишга таъсир қилувчи ҳолатларни аниқлаш учун берилади. Зарур бўлса, кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текширишда қатнашаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолат­ларини аниқлаштиришга ёрдам берадиган барча нарсаларга қаратишга, баъзи ҳаракатларнинг такрорланишини талаб қилишга ҳақли­дир. Бунинг натижасида берилган илгариги кўрсатувларни қанчалик тўғрилигини аниқлаб олинади.
7. Кўрсатувлари ҳодиса содир бўлган жойда текширилаётган шахс ва тергов ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ўтказилаёт­ган тергов ҳаракати юзасидан қўшимча равишда сўроқ қилини­ши мумкин. Чунки, ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувлари текширилаётган пайтда, кўрсатувлари текширилаётган шахс­нинг хотираси тикланиб, илгари терговга маълум қилмаган ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни эсга олиши, бу маълумотлар эса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг айбдор­лигини енгиллаштириши, хатто, унинг айбдорлигини истисно ҳам қилиши, масалан, қасддан қилинган ҳаракат деб баҳола­наётган ҳолат зарурий мудофаа доирасида содир этилган деб топилиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling