Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet126/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

16-БОБ. КЎЗДАН КЕЧИРИШ


135-модда. Кўздан кечириш учун асослар


Жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечиради.
Одам баданини кўздан кечириш гувоҳлантириш ёки экспертиза ўтказиш қоидаларига асосланган ҳолда (ушбу Кодекснинг 142-147 ва 172-187-моддалари) амалга ошири­лади. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 167-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Нарсаларни олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш чоғида топилган нарса ва ҳужжатлар шу тергов ҳаракатларини ўтказиш учун белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирилиши лозим.

1. Жиноят-процессуал ҳаракат сифатида кўздан кечириш – жиноят иши учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаш ва белгилаш учун объектни ташқи атрофдан ўрганишликдан иборатдир.


2. Кўздан кечириш дастлабки тергов мобайнида амалга ошириладиган тергов ҳаракатлари сирасига киради. Лекин у суд тергови мобайнида ҳам амалга оширилиши мумкин.
3. Жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолат­ларни аниқлаштириш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, тева­рак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечиради.
4. Кўздан кечириш бошқа тергов ҳаракатлари доирасида ҳам амалга оширилади. Масалан, ушлаб туриш, олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш, тергов эксперименти, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш каби тергов ҳаракатларини амалга оширишда ҳам кўздан кечириш амалга оширилади. Лекин, бу тергов ҳаракатларини амалга оширишда кўздан кечириш алоҳида тергов ҳаракати сифатида баёнлаштирилмайди. Одам баданини кўздан кечириш гувоҳлантириш ёки экспертиза ўтказиш қоидаларига асосланган ҳолда, ушбу Кодекснинг 142-147 ва 172-187-моддаларига риоя қилиб амалга оширилади. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 167-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади. Нарса­ларни олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш чоғида топилган нарса ва ҳужжатлар шу тергов ҳаракатларини ўтказиш учун белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирилиши лозим.
5. Кўздан кечириш бошқа тергов ҳаракатларининг таркибини ташкил қилувчи бўлганлиги сабабли ўша тергов ҳаракатларининг тўлиқ амалга оширилишида асосий мақсадга эришилишини таъминлаш учун хизмат қилади ва уларга етишишнинг ёрдамчи воситаси ҳисобланади.
6. Кўздан кечиришни амалга ошириш учун алоҳида қарор қабул қилинмайди.
7. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш кўпинча кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари сирасига киради. Шунинг учун ҳам бу тергов ҳаракатини жиноят ишини кўзғатмасдан аввал амалга оширилишига йўл қўйилади.
8. Мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нар­салар ва ҳужжатларни кўздан кечиришнинг амалга оширилишида терговчи алоҳида белгиланган жиноят процессуал талабларга риоя этиши шарт.
9. Кўздан кечириш объектлари турлича бўлиши мумкин: жиноий ҳатти-ҳаракат қуроллари, жабрланувчининг, гумон қилинувчи ёки айбланувчининг кийим-бошлари, буюмлар, турли қиммматликлар ва жиноят ҳақида маълумот бериши мумкин бўлган турли нарсалар. Кўпинча, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ёки тинтув, олиб қўйиш ҳаракатлари ёрдамида олинган предметларни қайтадан кўздан кечириш эҳтиёжи туғилиб қолади. Шунда, улар холислар иштирокида алоҳида тергов ҳаракати сифатида яна кўздан кечирилиши ва бунинг учун алоҳида баённома тузилиши керак. Одатда, кўздан кечирилган предметлар, тегишли тартибда экспертизадан ўтказилганидан сўнг ашёвий далил сифатида ишга қўшилади. Экспертиза ўтказилмасдан ҳам, таниб олинган ва кўздан кечирилган предметлар ашёвий далил деб эътироф этилиши ва ишга қўшилиши мумкин.
10. Кўздан кечиришнинг предмети бўлган нарсалар, бинолар, ҳужжатлар ҳар қандай ҳолатда жиноятга алоқадор бўлганлиги сабабли, ўзларида жиноят изини қолдирганлиги ёхуд жиноят ҳақида маълумот берганлиги ёинки жиноят қуроли бўлганлиги сабабли кўздан кечирилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling