Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш


Download 0.79 Mb.
bet128/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

137-модда. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш


Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш айнан ана шу жойда жиноят содир этилганлиги ёки унинг излари борлиги ҳақида маълумотлар бўлган тақдирда ўтказилади.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ҳодиса содир бўлган жой жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам кўздан кечи­рилиши мумкин. Бу ҳолда кўздан кечириш ўтказилганидан сўнг кечи билан етмиш икки соатда, алоҳида ҳолларда эса, ўн кун ичида жиноят ишини қўзғатиш ҳақида ёки қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим.
Катта майдонларни ва биноларни кўздан кечириш бир неча суриштирувчи ёки терговчи томонидан амалга оширилиши мумкин, бунда уларнинг ҳар бири камида икки нафар холис иштирокида кўздан кечириши лозим.
Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган нарсалар, ҳуж­жатлар ва излар ўралади ва муҳрланади. Катта ҳажмдаги нарсалар олинмайди ва муҳрланмайди, лекин суриштирувчи ёки терговчи уларни сақлаш чораларини кўриши лозим.

1. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш айнан ана шу жойда жиноят содир этилганлиги ёки унинг излари борлиги ҳақида маълумотлар бўлган тақдирда ўтказилади.


Ҳодиса содир бўлган жой жиноят иши қўзғатилишидан олдин кўздан кечирилганда кечи билан етмиш икки соатда, алоҳида ҳолларда эса, ўн кун ичида жиноят ишини қўзғатиш ҳақида ёки қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим.
Кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга оширилиши натижасида ўз вақтида жиноят содир этган шахсни аниқлаш ва уни ушлаш чораси кўрилиши мумкин. Гумон қили­нувчи, айбланувчи ёки судланувчининг бу тергов ҳаракатини амалга оширилишида иштирок этиши талаб этилмайди.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш кўп ҳолларда, ҳодиса содир бўлган жойдаги ҳолат кейинчалик ўзгариб кетиши ва натижада терговни чалғитиши мумкин бўлганлиги сабабли, дарҳол амалга оширилиши шарт.
2. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказишда содир бўлган ҳодисанинг шароити, содир бўлиш механизми ва бошқа ҳолатларини аниқлаш; келгусида ашёвий далил тариқасида эътироф этилиши лозим бўлган жиноятнинг моддий изларини ва предметларни топиш, қайд қилиш ва олиш; олинган нарсалар, жиноят қуроллари, предметларни, ҳужжатларни кўздан кечириш борасида сақлаш чораларини кўриши лозим.
3. Катта майдонларни ва биноларни кўздан кечириш бир неча суриштирувчи ёки терговчи томонидан амалга оширилса, уларнинг ҳар бири камида икки нафар холис иштирокида кўздан кечириши лозим.
4. Ушбу тергов ҳаракатини амалга оширишда видеотехника­дан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки, ҳодиса жойини кўздан кечириш тергов ҳаракатини амалга ошираётган суриштирувчи ва терговчи кўздан кечириш объектини тўлиқ қамраб олиши қийин, баъзи ҳолатлар, предметлар, уларнинг жойлашиши ёки ҳолати назардан четда қолиши мумкин. Видео­тасвирга туширилса, видеотасвирни қўйиб, кўриб баёнлашти­ришда, шу кўздан қочган ҳолатлар намоён бўлади ва терговга ёрдам беради.
5. Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган нарсалар, ҳужжат­лар ва излар ўралади ва муҳрланади. Катта ҳажмдаги нарсалар олинмайди ва муҳрланмайди, лекин суриштирувчи ёки терговчи уларни сақлаш чораларини кўриши лозим.
Зарурат бўлса, ҳодиса содир бўлган жойдан топилган баъзи нарсалар, ашёлар ўлчаб, тортиб олиниши керак. Масалан, наркотик воситалар ёки наркотик сақланган деб гумон қили­наётган воситалар қандай тарозида тортилганлиги, тарозини ишлаб чиқариш жойи, йили, тортишга яроқлилиги қайд этилиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling