Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Мурдани кўздан кечириш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эксгумация вақтида мурдани кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 148-152-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади.
- Таниб олинмаган мурдани фақат прокурор рухсати билангина кўмилади.
138-модда. Мурдани кўздан кечириш
Суриштирувчи ёки терговчи мурданинг ташқи кўринишини у топилган жойда холислар ва суд-тиббиёт соҳасидаги мутахассис шифокор иштирокида кўздан кечиради. Бундай мутахассис шифокор иштирок этишига имконият бўлмаган тақдирда, бошқа шифокор иштирок этади. Зарур ҳолларда мурдани кўздан кечириш учун бошқа мутахассислар, шунингдек, экспертлар жалб қилинади. Эксгумация вақтида мурдани кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 148-152-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади. Мурда топилган жойда уни таниб олиш учун кўрсатиш чоғида ушбу Кодекснинг 126 ва 131-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинади. Таниб олинмаган мурдаларнинг бармоқ излари олиниши шарт. Ушбу Кодекснинг 188-191, 193 ва 197-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда мурдадан текшириш учун бошқа хил намуналар ҳам олиниши мумкин. Таниб олинмаган мурдани фақат прокурор рухсати билангина кўмилади. 1. Мурдани кўздан кечириш одатда у топилган жойни кўздан кечириш билан бир вақтда амалга оширилади. 2. Мурдани кўздан кечириш мустақил тергов ҳаракати сифатида, одатда, терговчи келгунига қадар мурдани ҳодиса содир бўлган жойдан бошқа жойга кўчирилган тақдирда амалга оширилади. Масалан, мурда топилганда ўлим юз берганлигига анча вақт ўтган бўлиб, у чиригани сабабли кўздан кечиришга имконият бўлмаса, мурдани кўздан кечириш ўликхона(морг)да амалга оширилади ва натижаси алоҳида баённомада акс эттирилади. 3. Суриштирувчи ёки терговчи мурданинг ташқи кўринишини у топилган жойда холислар ва суд-тиббиёт соҳасидаги мутахассис шифокор иштирокида кўздан кечиради. Бундай мутахассис шифокор иштирок этишига имконият бўлмаган тақдирда, бошқа тиббиёт ходими иштирок этади. Зарур ҳолларда мурдани кўздан кечириш учун бошқа мутахассислар, шунингдек, экспертлар жалб қилинади. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш мобайнида мурданинг кўздан кечирилиши, уни мутахассис-эксперт томонидан қайта кўздан кечирилишига ва тегишли тартибда суд–тиббий экспертизасининг ўтказилишига ҳалақит бермайди. Аксинча, дастлабки кўздан кечириш, келгуси суд-тиббий экспертизасининг ўтказилиши учун ёрдам беради. Қолаверса, ҳодиса содир бўлган жойда мурдани кўздан кечиришда иштирок этган мутахассис-шифокор, ўтказиладиган суд-тиббий экспертизаси учун саволлар тузилишига ёрдам беради. 4. Мурдани кўздан кечириш ва унинг натижаларини акс эттириш баённомасида эътиборни мурда ётган аниқ жой, вафот этган шахснинг жинси, тахминий ёши, гавдасининг тузилиши, атрофдаги предметларга нисбатан мурданинг жойлашиши, унинг кийим-кечаги, оёқ кийимларининг ҳолати, ундаги шикастланишлар, тозалиги ёки кирланиши, доғлари, кийими ва чўнтакларидаги топилган буюмлар, ҳужжатлар, қоғозлар ва улардаги ёзувлар мазмуни; кийимлардаги аниқланган йиртиқлик ёки шикастларни пайдо бўлиш механизми, мурданинг кафтлари, бармоқлари мушт ҳолатдами ёки ёйиқлиги; тери рангини ўзгарганлиги, баданида тан жароҳатлари бор-йўқлиги, бор бўлса, уларнинг жойлашиши, пайдо бўлиш механизми; мурданинг танадан ажратилган боши, қўли, кафти, оёғи, товони; мурданинг ранги, масалан ёрқин пушти-қизил, тўқ жигар ранг; мурда доғлари пайдо бўлганлиги, мурдада куйиш излари бор-йўқлиги; ташқи зарбадан ҳосил бўлган калтакланиш излари, кўкаришларнинг мавжудлиги; қон доғлари, бошқа жойдан сачраган қон излари, мурданинг қотиш даражаси, агарда ўлган шахс аниқланмаган бўлса, унинг алоҳида белгилари батафсил тарзда баён этилиши шарт. 5. Мурдани кўздан кечиришда ундан қурол топилган бўлса, у ҳам кўздан кечирилиши ва текширилиши шарт. 6. Агарда вафот этган шахс аниқланмаган бўлса, у суд фотография талабларига биноан фотосуратга олиниши, ҳамда бармоқ изларидан дактилоскопик наъмуналар олинган бўлиши керак. Бундай мурдаларни кремация (махсус печда мурдани куйдириш) қилиш мумкин эмас. Чунки, келгусида бу мурдани таниб олиш учун тергов ҳаракатлари ўтказилиши мумкин. Таниб олинмаган мурдани фақат прокурор рухсати билан кўмилади. 7. Эксгумация вақтида мурдани кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 148-152-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади. Мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги қарорда кимнинг мурдаси эксгумация қилиниши, мурда қаерга кўмилгани, нима сабабдан уни эксгумация қилиш зарурати пайдо бўлганлиги кўрсатилиши керак. Мурдани эксгумация қилиш содир бўлиб ўтган жиноий ҳодисага ойдинлик киритиши мумкин бўлган алоҳида тергов ҳаракати ҳисобланади. Унга оид қонун талаблари бўйича мурдани эксгумация қилиш ҳақида 148-152-моддаларга берилган шарҳга қаралсин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling