Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси


Download 0.79 Mb.
bet125/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

134-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси


Кўрсатувлар ҳодиса содир бўлган жойда текширилгани ҳақида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутил­ган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баён­нома тузади, суд эса текширувнинг бориши ва натижалари суд мажлиси баённомасига киритади.
Бундан ташқари баённомада: кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қаерда, қачон, қандай шароитда ўтказилганлиги; қандай жойлар ва нарсалар кўздан кечи­рилганлиги; ҳодиса содир бўлган жойда берилган кўрсатув­ларнинг мазмуни қандайлиги; ҳодисанинг шароити ва ҳолатларини тиклаш нимада ўз аксини топганлиги; шахс ўзининг аввалги кўрсатувларига қандай аниқликлар кирит­ганлиги кўрсатилиши лозим.

1. Баённома ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувларни текширишаётган масъул шахс – суриштирувчи, терговчи томонидан, суд муҳокамаси чоғида эса, – суд котиби томонидан тегишли тартибда қонун билан белгиланган қоидаларга риоя қилиб, яъни, ЖПКнинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, тузилиши талаб этилади.


2. Баённомага текширув қандай ўтказилгани ва натижаси киритилади, сўнг процесс иштирокчиларига албатта ўқиб эшит­тирилади. Процесс иштирокчиларидан, авваламбор, кўрсатув­лари текширилаётган шахсдан унинг кўрсатувлари баённомага тўғри акс эттирилганлигини сўраб, унинг фикр-мулоҳазаси ҳам баённомага киритилиши шарт.
3. Баённомада албатта:

  • кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қаерда, қачон, қандай шароитда ўтказилганлиги, ким томони­дан, қандай жиноят иши бўйича, кимнинг кўрсатувини текши­рилганлиги, тергов ҳаракати ўтказилаётган сана ва соат, табиий шароит, баъзи ҳолларда зарур бўлса, ҳатто куннинг ёруғлик даражаси қайд этилиши керак, шунингдек, ҳодиса содир бўлган вақтда айнан шу ҳолатлар қандай бўлганлигини аниқ ёзиш лозим;

  • қандай жойлар ва нарсалар кўздан кечирилганлиги: ҳодиса содир бўлган жой, дала, майдон, яшаш ёки ишлаш жойи, қаер бўлишидан қатъи назар, аниқ ифода этилиши; бу жойга қайси маршрут билан қандай транспортда ёки пиёда келинганлиги ҳам баён этилиши керак;

  • ҳодиса содир бўлган жойда берилган кўрсатувларнинг мазмуни қандайлиги – берилаётган кўрсатув натижасида олин­ган маълумот айбловни тасдиқлаши ёки инкор этиши кўрсати­лиши лозим;

  • ҳодиса шароити ва ҳолатларини тиклаш нимада ўз аксини топганлиги баён этилиши зарур;

  • шахс ўзининг аввалги кўрсатувларига қандай аниқликлар киритганлиги кўрсатилиши лозим.

4. Баённома ҳодиса содир бўлган жойни текшириш чоғида ёзилиши керак. Видеотасвирга олиш амалга оширилганида, видеотасвирни қўйиб кўрсатиш ва у тўғрисида тарафларнинг фикр-мулоҳазаларини аниқлаб, баённомада акс эттириш, тергов хонасида амалга оширилиши мумкин.
5. Ҳодиса содир бўлган жой фотосуратга олинган бўлса ёки видеоёзув олинган бўлса, бу ҳақда ҳам баённомага тегишли ёзувлар киритилиши лозим;
6. Баённома билан иштирокчилар танишиб чиқади, баён­номага иловалар қонун билан белгиланган тартибда рас­мийлаштирилади.
7. Ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувларни текшириш мобайнида тегишли тартибда экспертиза ўтказиш учун наъму­налар олинган бўлса, бу наъмуналар тергов хонасида кўздан кечирилиб, ўралгани, муҳрланиб имзолангани баённомада акс эттирилиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling