Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш ҳолатини мустаҳкамлаш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таниб олиш учун фотосуратлар кўрсатилган бўлса, баённомага фотожадвал илова қилиниши лозим.
131-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш ҳолатини мустаҳкамлаш
Суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида ўтказилган таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисида баённома тузилади. Суд муҳокамасида ўтказилган таниб олиш учун кўрсатиш суд мажлиси баённомасида қайд қилинади. Барча ҳолларда баённомага: таниб олувчи, таниб олиш учун кўрсатиш шароити, жараёни ва натижалари, таниб олиш учун кўрсатилган шахслар, уларнинг ёши, бўйи, миллати, турар жойи, кўзга ташланувчи белгилари, кийимлари; таниб олиш учун кўрсатилган нарсалар тавсифи; таниб олиш учун кўчмас объектлар кўрсатилганда эса, шунингдек, таниб олувчи кўрсатган йўналишлар ва изланаётган объектга бирор аниқ жойдан бориш йўллари тўғрисидаги маълумотлар киритилиши лозим. Таниб олиш учун фотосуратлар кўрсатилган бўлса, баённомага фотожадвал илова қилиниши лозим. Таниб олувчининг кўрсатувлари, шунингдек, унга суриштирувчи, терговчи, суд, тарафлар ёки бошқа шахслар томонидан берилган саволлар ва қайтарилган жавоблар ушбу Кодекснинг 106-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда баённомага ёзиб борилади. 1. Суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида ўтказилган таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисида баённома тузилади. Тергов ҳаракати баённомаси таниб олишни ўтказаётган шахс томонидан ўқиб эшиттирилади ва процесс иштирокчиларидан қўшимча ёки эътирозлари бор-йўқлиги аниқланади. Суд тергови чоғида ўтказилган таниб олиш суд мажлиси баённомасида қайд қилинади. 2. Таниб олиш учун кўрсатиш ҳаракатини мустаҳкамлаш овоз ёзув, видеоёзув, фототехникани қўллаш орқали амалга оширилиши мумкин. Овоз ёзув ва видеоёзув қўлланилганида, албатта, тасвирга туширилган ёки, аудиоёзуви амалга оширилган кассета процесс иштирокчиларига қўйиб эшиттирилиши ва ёзув сифати ва ёзувни тўғри амалга оширилганлиги баённомада қайд этилиши керак. Қачон, ким томонидан, қайси мутахассислар ва процесс иштирокчилари иштирокида, қаерда ишлаб чиқарилган техникалар ва кассеталар ёрдамида амалга оширилганлиги ҳам баённомада албатта қайд этилиши зарур. 3. Амалиётда фотосуратлар ҳам таниб олиш учун тақдим қилиниши ва воқеа гувоҳлари, жабрланувчи ёки процесснинг бошқа иштирокчилари томонидан таниб олинувчи шахснинг сурати бошқа шахсларнинг суратларидан ўта фарқли бўлмаслиги керак. Фотосуратларни камида 3 та фотосурат тариқасида тақдим этилиши керак. Таниб олувчи таниб олинувчининг фотосуратини иккита ўзига ўхшаш бўлган фотосурат ичидан таниб олиши керак. Фотосуратлар тагига уларнинг исми, фамилияси, отасининг исми ёзиб қўйилиши тақиқланади. Фотосуратларни тақдим этиш, таниб олиниши керак бўлган шахснинг ўзини кўрсатишнинг иложи бўлмаган ҳоллардагина амалга оширилади. Фотосуратлар бир хил катталикда, бир хил кўринишда ва рангли, рангсиз бўлган бир хил фотосуратлардан ташкил топган бўлиши керак. Фотосуратлар қалин қоғозга ёпиштирилиб, мухрланиши лозим. Фотосуратларнинг тагига тартиб рақамлари ёзиб қўйилади. Баённомада таниб олувчи шахс фалон рақам қуйилган фотосуратдаги шахсни таниб олаётганлигини кўрсатиши керак. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling