Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш чоғида таниб олувчининг кўрсатуви


Download 0.79 Mb.
bet121/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

130-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш чоғида таниб олувчининг кўрсатуви


Таниб олиш учун бир гуруҳ шахслар ёки бир нечта нарсани кўрсатилганидан кейин таниб олувчига у илгари тасвирлаган шахс ёки нарсани кўрсатиш таклиф этилади.
Таниб олувчи кўрсатилган шахслардан ёки нарсалардан бирини кўрсатса, унга кўрсатилган бошқа шахслар ёки нарсалар орасидан бу шахсни ёки нарсани қайси белгилари ёки хусусиятларига кўра таниганлигини тушунтириб бериш таклиф қилинади.
Таниб олувчи таниб олиш учун унга кўрсатилган шахслар ёки нарсаларни илгари кўрмаганлигини айтса, унга қидири­лаётган шахс ёки қидирилаётган нарса улардан нимаси билан фарқ қилишини тушунтириб бериш таклиф қили­нади.

1. Таниб олиниши керак бўлган шахс таниб олувчига бир гуруҳ ўхшаш шахслар қаторида ёки таниб олинадиган нарса бир нечта турдош нарсаларни орасида таниб олиш учун кўрсати­лади. Таниб олувчи ўз ихтиёри билан илгариги ўз кўрсатувида тасвирланган шахс ёки нарсани таниб олиши лозим. У таниб олишда илгари берган кўрсатувида қайд этилган белгилар ёки алоҳида хусусиятларни холислар иштирокида кўрсатиб бериши керак. Айнан таниб олаётган, нарса ёки жиноят қуролини қандай белгилари, ҳажми, ранги, янгилик даражаси ёки унда қолдирилган муайян из ёинки белгини кўрсатиб бериши зарур. Таниб олувчи таниб олаётган буюмини айнан қайси белгилари билан ўзи кўрсатувларида тасвирлаб берган буюм эканлигини ифодалаб бериши шарт.Шахснинг ҳам айнан қайси белгилари бўйича таниб олаётганлигини аниқ айтиб бериш, юз тузилиши, кўзлари, овози, сўзлашиш одати, интонацияси, овоз тембри ва ҳоказоларни ифодалаб бериш лозим.


2. Шахсларни таниб олиш учун кўрсатишда суриштирувчи , терговчи томонидан албатта холислар иштирокида ҳали таниб олувчи таниб олиш хонасига киритилмасдан туриб, таниб оли­нувчига ўзи хоҳлаган жойни эгаллаб олиши мумкинлиги таклиф этилади. Кимлар қайси жойда ўтираётганлиги баённомада кўр­сатилади. Кейин таниб олувчи таниб олиш жойига киритилади. Таниб олувчи унга кўрсатилаётган шахслар ичидан нечанчи бўлиб ўтирган шахс у таниган шахс эканлигини айтиб, унинг айнан қайси белгиларидан таниётганлигини сўзлаб бериши керак.
4. Таниб олувчи таниб олиш учун унга кўрсатилган шахслар ёки нарсаларни илгари кўрмаганлигини айтса, унга қидирилаёт­ган шахс ёки қидирилаётган нарса улардан нима билан фарқ қилишини тушунтириб бериш таклиф қилинади.
5. Шахсларни таниб олишда овозидан таниб олиш тергов ҳаракатини ҳам ўтказилиши мумкин. Лекин бунда, таниб олувчи таниб олинаётганларни кўрмасдан туриб, фақат овоз­ларини эшитиб таниб олиши лозим.
6. Бу тергов ҳаракатини ўтказишда видеоёзувни қўллаш ва аудиотехникадан ҳам фойдаланилиши ва бунда қатъий равишда қонунга мувофиқ равишда амалга оширилиши талаб этилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling