Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ.КЎРСАТУВЛАРНИ ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙДА ТЕКШИРИШ


Download 0.79 Mb.
bet123/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

15-БОБ.КЎРСАТУВЛАРНИ ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙДА ТЕКШИРИШ


132-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш учун асослар


Суриштирувчи, терговчи, суд гумон қилинувчилар, айбла­нувчилар, судланувчилар, гувоҳлар ҳамда жабрланувчилар­нинг кўрсатувларини текширилаётган ҳодиса содир бўлган жойда ҳолатларни қайта тиклаш йўли билан текшириб кўришга ҳақлидир.
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишдан мақсад: кўрсатувларни текширилаётган шахсга маълум, суриштирувчи, терговчи ва судга эса номаълум бўлган нарсалар, ҳужжатлар, излар ва белгиларни топиш; шахс­нинг тергов ёки суд муҳокамаси давомида топилган нарса­лар, ҳужжатлар, излар қаерда бўлганлигини кўрсатиб бериши; бир неча шахснинг айни бир ҳодиса тўғрисида берган кўрсатувларидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш учун ишда аҳамиятли бўлган жой ёки йўналишни шахс кўрсатиб бериши; ҳолатларни қайта тиклаш ва ҳодиса содир бўлган жойдаги шароит билан қиёслаш орқали кўрса­тувларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашдан иборат.
Кўрсатуви текширилаётган шахс ҳодиса содир бўлган жойда бир вақтнинг ўзида кўрсатиш, кўздан кечириш ёки баъзи нарсаларни, ҳужжатларни, изларни олиш ёхуд муайян ҳаракатларни намойиш қилиш орқали тушунтириш беради ёки ўзининг аввал берган кўрсатувларига аниқлик киритади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг кўрса­тувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш натижа­лари, бу шахсларнинг муайян ҳодисалар ҳақида билганлари фақат уларнинг жиноят содир этишга дахлдорлигидан дарак берсагина, далил кучига эга бўлади.

1. Агар илгари олинган маълумотларга баҳо бериш, уларнинг ишончлилигини аниқлаш учун зарурат бўлса, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш мумкин. Бу тергов ҳаракатини амалга ошириш натижасида содир этилган жиноят ҳақида янги маълумотлар ҳам олинади. Чунки, ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувларни текширилишида, кўрсатувлари текширилаётган шахснинг хотираси тикланиб, терговчига илгари айтиб бера олмаган, хотирасида бўлмаган ҳолатларни сўзлаб бериши ва иш юзасидан яна аниқлик киритиши, бунинг натижасида эса, холисона, ҳар томонлама ва адолатли тарзда тергов олиб борилишига эришилади.


2. Амалиётда, бу тергов ҳаракати далилларни мустаҳкамлаш, кўрсатувларни янада аниқлаштириш учун қўлланади. У холис­лар ва ҳимоячилар иштирокида ҳамда албатта видеотасвирни қўллаган ҳолда амалга оширилса, мақсадга мувофиқдир. Кў­пинча, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш мобайнида баённомада барча ҳолатлар батафсил баён қилинмаган ва терговни олиб борилишига, гумон қилинувчи ва айбланувчи­нинг айбдорлик даражасига таъсир қилувчи баъзи ҳолатлар қолиб кетган бўлади. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойида текшириш натижасида инобатга олинмаган ҳолатлар ҳам аниқланиши мумкин.
3. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишдан мақсад:

  • кўрсатувлари текширилаётган жабрланувчи, гумон қили­нувчи, айбланувчи ёки судланувчига маълум, суриштирувчи, терговчи ва судга эса номаълум бўлган нарсалар, ҳужжатлар, излар ва белгиларни топиш;

  • шахснинг тергов ёки суд муҳокамаси давомида топилган нарсалар, ҳужжатлар, излар қаерда бўлганлигини кўрсатиб бериши;

  • бир неча шахснинг айни бир ҳодиса тўғрисида берган кўрсатувларидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш учун ишда аҳамиятли бўлган жой ёки йўналишни шахс кўрсатиб бериши;

  • ҳолатларни қайта тиклаш ва ҳодиса содир бўлган жойдаги шароит билан қиёслаш орқали кўрсатувларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашдан иборат.

4. Кўрсатуви текширилаётган шахс ҳодиса содир бўлган жойда бир вақтнинг ўзида кўрсатиш, кўздан кечириш ёки баъзи нарсаларни, ҳужжатларни, изларни олиш ёхуд муайян ҳара­катларни намойиш қилиш орқали тушунтириш беради ва ўзининг аввал берган кўрсатувларига аниқлик киритади. Ама­лиётда кўпинча гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи жиноятни қандай тарзда содир этганлиги, воқеа жойига қаердан қандай қилиб келганлиги, жиноят қуролидан қандай тарзда фойдаланганлиги, ҳодиса содир бўлган жойга келганида ва кетаётганида ҳолат қандай бўлганлиги ҳақида кўрсатувларини аниқлаб беради. Ҳодиса содир бўлган жойдан яна излар олиниши, тегишли экспертиза ўтказилиши учун наъмуналар олиниши мумкин.
5. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг кўрса­тувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш натижалари, бу шахсларнинг муайян ҳодисалар ҳақида билганлари фақат уларнинг жиноят содир этишга дахлдорлигидан дарак берсагина, далил кучига эга бўлади. Дахлдорлик деганда, далил албатта айбни исботлаши, тасдиқлаши эмас, балки, ҳақиқатни аниқлаш учун хизмат қилиб, бу маълумот айбдорликка оид шубҳани рад этиш, инкор этиш мумкинлигини ва бу ҳолат албатта терговчи томонидан ҳисобга олиниши шартлигини тушуниш керак.
6. Ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувларни текшириш натижасида ҳодиса жойи яна бир бор кўздан кечирилади. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати орқали олинган натижага, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракати натижаларини солиштириб кўрилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling