Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Таниб олиш учун кўрсатишдан олдин сўроқ қилиш


Download 0.79 Mb.
bet117/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

126-модда. Таниб олиш учун кўрсатишдан олдин сўроқ қилиш


Таниб олувчи таниб олиш лозим бўлган шахс ёки нарсанинг белгилари, аломатлари, хусусиятлари тўғрисида олдиндан сўроқ қилиниши лозим.
1. Таниб олувчи шахс терговчи томонидан таниб олиниши лозим бўлган шахс ёки предмет ҳақида батафсил сўроқ қилин­ган бўлиши, уларнинг алоҳида белгилари ҳақида кўрсатувлари олинган бўлиши керак. Объект айнан илгари берган кўрсатув­ларида қайд этган белгилари орқали таниб олинади. Таниб олувчи шахс таниболиниши керак бўлган шахснинг ўзига ҳос алоҳида белгиларини аниқ кўрсатиб бериши керак.
Масалан, таниб олинаётган шахснинг юриш-туришидаги жестикуляцияси, мимикаси,сўзлаши ва гапиришдаги алоҳида хусусиятлари батафсил сўроқ қилиниши керак.
2. Кўп ҳолларда таниб олинувчи шахснинг ёкипредметнинг алоҳида белгилари бўлмаслиги мумкин. Масалан, ўғирланган шакар қопланмаган, фасовка қилинмаган бўлса, унда бу шакарни айнан ўғирланган шакар эканлигини аниқлаш учун бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш лозим бўлади. Чунончи, тегишли экспертиза турини ўтказиш орқали шакарни ишлаб чиқарилган вақти, жойи, уни нимадан ишлаб чиқарилганлиги ва ҳоказоларга қараб аниқлаштириш мумкин.
Таниб олинувчининг алоҳида белгиларини таниб олувчи эслай олмасада, лекин у мабодо таниб олинувчини кўрса, эслаб, таниб олиши мумкинлигини билдирса, унда ҳам таниб олиш тергов ҳаракатини ўтказиш учун асос бўлади.
3. Шахс унга таниб олиш учун бирор объектни кўрсатишдан олдин сўроқ қилиш натижасида жиноий ҳодиса ҳақидаги хотирасини яна бир эслатиб, тикланади ва илгари кузатмаган алоҳида хусусиятларни ҳам эслаши ва тергови олиб борилаёт­ган иш юзасидан ҳақиқатни аниқлашга кўмаклашиши мумкин.


127-модда. Шахсни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби


Шахс таниб олиш учун тергов олиб боритлаётган ишга алоқаси бўлмаган, ташқи белгилари билан ўзига ўхшайдиган шахслар гуруҳи орасида холислар ҳузурида кўрсатилади. Таниб олиш учун кўрсатилаётган шахсларнинг умумий сони уч нафардан кам бўлмаслиги керак.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling