Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Юзлаштириш чоғида илгариги кўрсатувларни ўқиб эшиттириш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-БОБ. ТАНИБ ОЛИШ УЧУН КЎРСАТИШ 125-модда.Таниб олиш учун кўрсатиш асослари
124-модда. Юзлаштириш чоғида илгариги кўрсатувларни ўқиб эшиттириш.
Юзлаштириш чоғида сўроқ баённомаси ёки сўроқ қилинаётган шахслар аввалги сўроқларда берган кўрсатувларнинг фонограммалари шу шахслар юзлаштирилиб, уларнинг кўрсатувлари баённомага киритилганидан кейингина ўқиб берилиши ёки эшиттирилишига йўл қўйилади. 1. Юзлаштирилаётган шахсларнинг илгари берган кўрсатувларини аввал ўқиб эшиттириш мақсадга мувофиқ эмас. 2. Юзлаштирилаётган шахсларнинг илгариги берган кўрсатувлари бўйича аудио ва видеоёзувларни ҳам юзлаштиришдан аввал кўрсатиб бўлмайди. Юзлаштириш чоғида аввал баённомага уларнинг кўрсатувлари киритилиб, уларни тасдиқлаб, баённомага имзо чекиб бўлганларидан сўнггина аудио ёки видеоёзув қўйиб берилади.Аудио ва видеоёзув қўйиб берилганлиги ва унга нисбатан муносабатлар албатта баёнлаштирилади. 3. Юзлаштирилаётган шахсларнинг илгариги берган кўрсатувлари бўйича аудиоёзув, фонограммадаги эшиттирилган овозларни таниётганлигини, улар кимга тегишли эканлиги, ёзиб олинган кўргазмаларда ўзгариш йўқлиги тасдиқлатиб олиниши керак. 4. Юзлаштирилаётган шахсларнинг илгариги берган кўрсатувлари бўйича аудиоёзув, фонограмма ва видеоёзув қўйиб берилганидан кейин, терговчи томонидан юзлаштирилаётган шахсларга савол бериш орқали ёзувлардаги ноаниқликлар бўлса, аниқлаштириб олиниши, изоҳ олиниши мумкин. 14-БОБ. ТАНИБ ОЛИШ УЧУН КЎРСАТИШ 125-модда.Таниб олиш учун кўрсатиш асослари Таниб олиш учун кўрсатиш гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг бирор шахс ёки нарса тўғрисидаги кўрсатувини текшириб кўриш учун қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: бу кўрсатув муайян бир шахс ёки муайян бир нарсага оид эканлигини аниқлаш зарур бўлганда; суриштирувчи, терговчи ёки судга маълум бўлган кўплаб шахс ёки нарсалар орасидан кўрсатувда тасвирлаб берилган шахс ёки нарсани топиш зарур бўлганда. 1. Жиноят иши юзасидан ҳақиқатни аниқлаш борасида амалга ошириладиган тергов ҳаракатлари ичида кўпинча гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг бирор шахс ёки нарса тўғрисидаги кўрсатувини текшириб кўриш мақсадида таниб олиш учун кўрсатиш натижаси иш учун ўта аҳамиятли ҳисобланади. Чунки, таниб олаётган шахснингхотирасида бўлиб ўтган жиноий ҳодисага боғлиқ ҳолат тўғрисида сақланиб қолган маълумотни таниб олиш чоғида қайта тиклаш ва эслаш ҳақиқатни аниқлаш учун зарур ҳисобланади. Айниқса, маълум бир объектни таниб олиш учун тақдим қилинганида, таниб олинаётган нарсани кўриб, таниб олаётган шахс хотирасида сақланиб турган ва у томонидан ҳали терговчига маълум қилинмаган илгариги кўрсатувларда ифода қилинмаган ҳолатлар баён қилиниши мумкин. Шунингдек,таниб олиш учун бирор шахсни кўрсатилганида ҳам худди шундай ҳолат юз бериши ва таниб олиш чоғидаэсига келган ва илгари айтилмаган кўрсатувларни олиши мумкин. 2. Таниб олиш учун кўрсатиш гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг бирор шахс ёки нарса тўғрисидаги кўрсатувини текшириб кўриш учун қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: 1) бу кўрсатув муайян бир шахс ёки муайян бир нарсага оид эканлигини аниқлаш зарур бўлганда; суриштирувчи, терговчи ёки судга маълум бўлган кўплаб шахс ёки нарсалар орасидан кўрсатувда тасвирлаб берилган шахс ёки нарсани топиш зарур бўлганда. Таниб олиш инсоннингкўриш, эшитиш, билиш хиссиётларининг комплекс мажмуаси орқали аниқлаб, бошқа шахслар, бошқа предмет ва буюм, нарсалар ичидан ажратиб олиш орқали амалга оширилади. Бу таниб олиш анатомик белгилар асосида, яъни, жинси, ёши, бўйи, тузилиши, гавдасининг шакли, ҳажми, тана қисмларини алоҳида хусусиятлари, юз тузилиши, миллий ёки ирқий кўриниши ва ҳоказолар орқали амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, таниб олинаётган шахс юриш-туришидаги жестикуляцияси, мимикаси,сўзлаши ва гапиришдаги алоҳида хусусиятлари орқали таниб олиниши мумкин. Айнан шу белгилари орқали бошқа шахслардан ажралиб турадиган инвидуаллиги ёрдамида шахс таниб олинади. Натижада таниб олинаётган шахснинг жиноятга алоқадорлиги, таниб олинаётган предмет, буюм, нарса ёки жиноят қуролини ҳақиқатда жиноятга алоқадорлигини аниқлаб олинади. 3. Таниб олиш учун одатда жиноий воқеани бевосита кузатган, воқеа шоҳиди бўлган ёки жиноий ҳодисага боғлиқ ҳолатларни алоҳида хусусиятларига эга бўлганжиноят қуроли, буюм ва предметларникўрган ва таниб олиши мумкин бўлган шахслар таклиф этилади. Улар тақдим этилган нарсаларни таққослаб, қиёслаб кўриб, ўз кўрганларини эслаб, ҳақиқат юзасидан ўз кўрсатувларини берадилар. 4. Таниб олувчи вояга етган ҳамда вояга етмаган шахс ҳам бўлиши мумкин. Таниб олиш учун шахс ва предметларни, жиноят қуролини гувоҳларга, жабрланувчига хатто гумон қилинувчи ва айбланувчининг ўзига ҳам тақдим қилиниши мумкин. Бу масалада, таниб олувчининг ақлий, жисмонийва руҳий жиҳатдан соғломлиги ва таниб олинадиган шахсларни аниқ айтиб бера олиш қобилияти етарли ҳисобланади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling