Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Теварак-атроф ва биноларни кўздан кечириш


Download 0.79 Mb.
bet130/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

139-модда. Теварак-атроф ва биноларни кўздан кечириш


Суриштирувчи, терговчи ва суд теварак-атроф ва бино­ларни қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирадилар.
Фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан кечириш зарурати бўлса, суриштирувчи ёки терговчи бу ҳақда қарор, суд эса ажрим чиқаради. Турар жойи кўздан кечирилаётган шахс ёки тегишли корхона, муассаса, ташкилотнинг вакили чиқарилган қарор ёки ажрим билан таништирилиб, бу ҳақда имзо чектирилади.
Кўздан кечириш корхонада, муассасада, ташкилотда ўтказилса – маъмурият вакилининг, ҳарбий қисмда, штабда ва муассасада ўтказилса – қўмондонлик вакилининг, зарур ҳолларда эса, моддий жавобгар шахснинг қатнашиши шарт. Биноларни кўздан кечиришда ушбу Кодекснинг 160 ва 161-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши лозим.

1. Теварак-атроф ва биноларни кўздан кечириш ҳам албатта холислар иштирокида, уларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда амалга оширилади.Фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан кечириш зарурати бўлса, суриштирувчи ёки терговчи бу ҳақда қарор, суд эса ажрим чиқаради. Турар жойи кўздан кечирилаётган шахс ёки тегишли корхона, муассаса, ташкилотнинг вакили чиқарилган қарор ёки ажрим билан таништирилиб, бу ҳақда имзо чектирилади.


Фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан кечиришда бу ҳаракат тинтув каби амалга оширилмаслиги лозим. Тинтувда ҳар бир жой текширилади, ҳаттожиноят қуроли ёки жиноятни ўзида акс эттирувчи, жиноят ҳақида маълумот берувчипред­метлар яширилган деган гумон бўлса, уй жойни ёки хизмат хонасини мебеллари ва ҳоказо жойлари бузиб кўрилиши ва қайта тиклаб қўйилиши мумкин. Шу мақсадда уй ёки хизмат жойидаги шахслар, хусусан уйда истиқомат қилаётганларни ҳам шахсий тинтувдан ўтказишга йўл қўйилади. Кўздан кечиришда эса, бундай ҳаракатларни содир этиб бўлмайди.
Фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан кечиришда уй эгаларидан вакиллар ва хизмат хонасининг эгаси иштирок этиши ва кўздан кечиришга розилик билдириши талаб қилинади. Улар розилик бермаса, тинтув тўғрисида қарор чиқариш ва унга оид қоидаларга риоя қилиш шарт.
Уй эгалари ёки хизмат жойига алоқадор шахсларни тергов ҳаракатини ўтказиш чоғида олиб келишга имконият бўлмаса, холислар билан бирга участка нозири,уй-жойларни эксплуата­ция қилиш органлари вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг ҳам иштирок эттирилишига йўл қўйилади.
Теварак-атроф ва биноларни кўздан кечириш тергов ҳаракатини амалга оширишда зарур бўлса, кадастр вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.
2. Кўздан кечириш корхонада, муассасада, ташкилотда ўтказилса – маъмурият вакилининг, ҳарбий муассасада, қисмда ёки штабда ўтказилса – қўмондонлик вакилининг, зарур ҳолларда эса, моддий жавобгар шахснинг қатнашиши шарт. Биноларни кўздан кечиришда ушбу Кодекснинг 160 ва 161-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши, зарурат бўлган тақдирда мутахассис ва таржимон ҳам иштирок этиши мумкин.
Кўздан кечириш ҳарбий муассасада, қисмда ва штабда ўтказилса, холисларнинг бу объектларга кириш учун рухсати бор–йўқлиги, давлат ва ҳарбий сирларнинг ошкор этилмаслигиэҳтиётини таъминлаган ҳолда бажарилиши керак. Зарур бўлган ҳолларда бу объектларга кириш учун махсус рухсатнома олиб, ундан кейин ушбу тергов ҳаракатини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling