Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Гувоҳлантириладиган шахслар


Download 0.79 Mb.
bet133/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

143-модда. Гувоҳлантириладиган шахслар


Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчи гувоҳлантирилишлари мумкин. Гувоҳ унинг кўрсатувлари тўғрилигини текшириш учунгина гувоҳлантирилиши мумкин.

1. Жиноят иши бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчи гувоҳлантирилиши мумкин. Гувоҳлантириш ёрдамида уларнинг кўрсатувлари ҳақиқатга тўғри келиш-келмаслиги аниқланади. Масалан, жабрланувчи гумон қилинувчининг баданидаги маълум бир татуировка ёки бошқа бир алоҳида белгикўрганлигини билдирган бўлса, гумон қилинувчи гувоҳлантирилаётган пайтда, айнан жабрланувчи ўз кўрсатувидақайд этган алоҳида белгига эътибор берилади.


2. Вояга етмаган ёхуд ақли норасо шахс гувоҳлантирилаёт­ганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларининг иштирок этиши мажбурийдир.


144-модда. Гувоҳлантиришни ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим


Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланув­чининг баданида жиноят излари, иш учун аҳамиятга молик бошқа белгилар ёки унинг ғайритабиий физиологик ҳолати тўғрисида етарли маълумотлар бўлса, гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақида суриштирувчи ёки терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Қарорда ёки ажримда: гувоҳлантиришни ким ва қандай мақсадда ўтказиши; кимни гувоҳлантириш кераклиги; гувоҳлантирилиши учун шахс кимнинг ҳузурига ва қачон етиб келиши кўрсатилган бўлиши лозим.

1. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланув­чининг баданида жиноят излари, иш учун аҳамиятга молик бошқа белгилар ёки унинг ғайритабиий физиологик ҳолати тўғрисида етарли маълумотлар бўлса, гувоҳлантиришни ўтка­зиш ҳақида суриштирувчи ёки терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради.


2. Гувоҳлантириш ўтказиш ҳақида қарор чиқарган суриш­тирувчи, терговчи гувоҳлантириш ўтказиш учун қандай асослар борлигини ўз қарорида, суд эса ажримда баён этиши лозим. Қарор (ажрим) гувоҳлантириш ўтказишдан олдин гувоҳлантирувчига эълон қилинади.
3. Қарор ёки ажримда: гувоҳлантиришни ким ва қандай мақсадда ўтказиши; кимни гувоҳлантириш кераклиги; гувоҳ­лантирилиши учун шахс кимнинг ҳузурига ва қачон етиб келиши кўрсатилган бўлиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling