Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Кўздан кечириш тартибининг умумий қоидалари


Download 0.79 Mb.
bet127/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

136-модда. Кўздан кечириш тартибининг умумий қоидалари


Суриштирув ёки дастлабки босқичида кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади. Жиноят иши кўрилаёт­ган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштиро­кида ўтказади.
Зарур ҳолларда суриштирувчи, терговчи ёки суд кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади, фотосуратга, кинотас­вирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади, излардан қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун кўздан кечиришга мутахас­сислар жалб қилиниши мумкин.
Кўздан кечириш чоғида топилган ва олиб қўйилган барча нарсалар холисларга, тарафларга ва кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчиларига кўрсатилиши лозим.
Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахслар суришти­рувчи, терговчи ва суднинг эътиборини ўзларининг фикрича иш ҳолатларини ойдинлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолларга қаратишга ҳақлидирлар.

1. Суриштирув ёки дастлабки терговда кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади. Холисларга ЖПКнинг 73-74 моддаларида қайд этилган қонун талаблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши шарт. Жиноят иши судда кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштиро­кида ўтказади. Кўчар нарсаларни кўздан кечириш зарурати бўлса, тергов ўтказиш хонасида холислар иштирокида, суд томонидан ўтказиладиган бўлса, суд залида тарафлар иштиро­кида амалга оширилади. Кўчмас нарсаларни кўздан кечириш зарурати бўлса, кўчмас нарсаларнинг олдига борилади.


2. Агар кўздан кечириш шароити қийин жойда амалга оширилса, ҳамда унинг ўтказилиши инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлса, холисларнинг иштироки талаб этилмайди. Бундай ҳолатларда кўздан кечириш баённомасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Кўздан кечириш тергов ҳаракати ва унинг натижасини қайд этиш учун тегишли техник воситалар жалб қилиниши мумкин. Зарур ҳолларда суриштирувчи, терговчи ёки суд кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади, фотосуратга, кинотасвирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади, излардан қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
3. Кўздан кечиришни бевосита суриштирувчи ёки терговчи бажаради. Ходиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда терговчи суриштирув органига тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш учун тегишли топшириқлар бериши ва унинг бажарилишини талаб қилиши мумкин.
Алоҳида ҳолларда терговчи томонидан бино ёки иншоотнинг маълум бир қисмини масалан, ёниб кетган жойни кўздан кечириш зарур бўлса, бу ерни кўздан кечириш учун тегишли суриштирув органига топшириқ бериши мумкин.
4. Кўздан кечириш чоғида топилган ашёвий далил деб эътироф этилиши мумкин бўлган, жиноят қуроли бўлган пред­метларни гумон қилинувчи ва айбланувчига кўрсатилаётганда улар томонидан бу буюмларга зарар келтирилмаслиги ва йўқ қилинмаслиги чораси кўрилиши керак.
Кўздан кечиришда предметларнинг алоҳида белгилари, хусусиятлари бўлса, уларни кўздан кечириш иштирокчиларига кўрсатиб, баённомада акс эттирилиши шарт.
5. Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахслар суришти­рувчи, терговчи ва суднинг эътиборини ўзларининг фикрича иш ҳолатларини ойдинлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолларга қаратишга ҳақлидирлар.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling