Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Жиноят ишларини юритишда жамоатчиликнинг иштироки
Download 0,79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг вакиллари жиноят ишини юритишда жамоат айбловчилари ҳамда жамоат ҳимоячилари тариқасида қатнашишга ҳақлидир.
21-модда. Жиноят ишларини юритишда жамоатчиликнинг иштироки
Жиноят иши бўйича тергов олиб бориш ва ишни судда кўриш чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят содир этилган ҳолатларни аниқлаб олиш, айбдорларни қидириш ва фош этиш, адолатли ҳукм чиқариш, шунингдек, жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шароитларни аниқлаш учун ўз ваколатлари доирасида жамоатчилик ёрдамидан фойдаланишга ҳақлидир. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг вакиллари жиноят ишини юритишда жамоат айбловчилари ҳамда жамоат ҳимоячилари тариқасида қатнашишга ҳақлидир. 1. Мамлакатимиз суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида инсон ҳуқуқлари устуворлигининг яна бир белгиси ‑ суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида жамоат ташкилотлари ва фуқаролар иштирокининг мавжудлигидир. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида жамоат ташкилотлари ва фуқаролар иштироки қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга йўналтирилган. 2. Амалдаги жиноят процессуал қонун ҳужжатларида жиноят ишларини судда кўришда жамоатчилик иштирокининг турли шакллари назарда тутилган. Унга мувофиқ суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят ишларини тергов қилишда ва судда кўришда жиноят содир этилган ҳолатларни аниқлаб олиш, айбдорларни қидириш ва фош этиш, адолатли ҳукм чиқариш, шунингдек, жиноятнинг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш учун ўз ваколатлари доирасида жамоатчилик ёрдамидан фойдаланишга ҳақли. 3. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг вакиллари жиноят ишини юритишда жамоат айбловчилари ҳамда жамоат ҳимоячилари сифатида қатнашишга ҳақлидир. Жамоат ҳимоячилари ҳамда жамоат айбловчилари процессуал қонунларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга: - иш материаллари билан танишиш, далиллар тақдим этиш ва уларни текширишда иштирок этиш; - илтимоснома бериш; - тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, судга фикр билдириш. 4. Жамоат ҳимоячилари ҳамда жамоат айбловчилари суд муҳокамасида иштирок этиши, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва ишнингҳолатларини (жамоат ҳимоячиси эса,судланувчининг аҳволини енгиллаштирувчи ҳолатларни) аниқлашга кўмаклашиши шарт. 5. Жамоат бирлашмалари ва жамоалар, уларнинг раҳбар органлари ҳамда вакиллари содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисида хабар билан суриштирув органига, терговчига, прокурорга ёки судга мурожаат этишлари мумкин. Улар айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафиллигига беришни танлаш ҳақида; маҳкумни муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақида; озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларнинг жазони ўташ шароитларини ўзгартириш ҳақида; судланганликни олиб ташлаш ҳақида ва бошқа масалалар бўйича ЖПКда назарда тутилган ҳоллар ва тартибда илтимос қилишга ҳақлидирлар. ЖПКнинг 252-моддасида жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг ишда айбланувчи, судланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинган шахсни кафилликка олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган. Жамоатчиликнинг жиноят ишларини судда кўришда иштирок этиши жиноят процессининг барча босқичларида қўлланилади. Download 0,79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling