Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Суднинг ваколатлари
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқори судлар, бундан ташқари, ўз ваколатлари доираси да қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширадилар.
29-модда. Суднинг ваколатлари
Суднинг ваколатларига: қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома, шикоят ва протестни эҳтиёт чоралари тўғрисидаги қарор чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш; жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш; ишни муҳокама қилиш ва ҳукм чиқариш ёки бошқа қарор қабул қилиш; ишни апелляция, кассация, назорат тартибида кўриб чиқиш; ҳукмни ижроэттириш киради. Юқори судлар, бундан ташқари, ўз ваколатлари доирасида қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширадилар. 1. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома якка тартибда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар), округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, кўрсатилган судлар судьяси бўлмаган ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди раиси кўрсатмаси билан бошқа тегишли суд томонидан кўриб чиқилади. 2. Жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш суднинг муҳим бошланғич ваколатларидан бири ҳисобланади (ЖПКнинг 395-405-моддалари шарҳига қаранг). 3. Жиноят ишини муҳокама қилиш ва ҳукм чиқариш ёки бошқа қарор қабул қилиш суднинг асосий ваколати ҳисобланади (ЖПКнинг 406-477-моддалари шарҳига қаранг). 4. Қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома, шикоят ва протестни, юқори суд эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарорни чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда, кўриб чиқади. Бу қоида 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга киритилган. 5.Жиноят ишини апелляция, кассация, назорат тартибида кўриб чиқиш суд ҳукми, ажрими ва қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш бўйича суднинг назорат қилиш ваколати ҳисобланади (ЖПКнинг 478-527-моддалари шарҳига қаранг). 6. Юқори судларнинг қуйи судлар судлов фаолияти устидан назоратни амалга ошириши суд амалиётининг бир хил бўлишини, қонунларнинг бир хилда татбиқ қилинишини, қонунчиликни мустаҳкамлашни таъминлайди. Бу асосан шикоят ва протестлар бўлганда қонуний кучга кирмаган ҳукм ва ажримларни апелляция тартибида кўришни,қонуний кучга кирган ҳукмва ажримларни кассация тартибида кўришни, протестлар бўлганда ҳукмва ажримларни назорат тартибида кўришни ўз ичига олади.Шунингдек, бунда ишни кўриш даврида қуйи судлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида хусусий ажрим чиқариш, раҳбарий тушунтиришлар беришни ҳам назарда тутади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling