Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судьянинг ваколатлари


Download 0.79 Mb.
bet32/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

31-модда. Судьянинг ваколатлари


Судья якка ўзи ёки суд таркибида иш тутиб, ушбу Кодекснинг 29-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади. Бундан ташқари, судья ишни суд муҳока­масига тайёрлаш билан боғлиқ ҳаракатларни бажаради, суд мажлисида раислик қилади ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади.

1. Судья ЖК 15-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни, яъни ижти­моий хавфи катта бўлмаган, қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятларни, ҳамда унча оғир бўлмаган қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳ­рум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни якка тартибда кўради.


2. Оғир ва ўта оғир жиноятлар тўғрисидаги ишлар судья ва икки нафар халқ маслаҳатчилари ҳайъатида кўрилади.Ўзбекис­тон Республикаси Олий судибиринчи инстанцияда ишларни уч нафар судьядан иборат ҳайъатда кўради. Апелляция, кассация ва назорат тартибида ишлар тегишли суд ҳайъатларида уч нафар судьятаркибида кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмларига нисбатан апелляция ва кассация шикоятлари(протестлари) ушбу Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатларида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқи­лади. Мазкур судларнинг раёсатларида раёсат аъзоларининг кўпчилиги, Олий суд Пленумида эса унинг таркибидагилардан учдан икки қисми ҳозир бўлгандагина ишлар кўриб чиқилади (ЖПКнинг 13-моддаси шарҳига қаранг)
3. Ишларни ҳайъатда кўриб чиқишда биронта қарор, якка тартибда қабул қилиниши мумкин эмас, у суд ҳайъати таркибидагиларнинг барчаси ёки кўпчилигининг фикрини ифодалаши керак.
5. Судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш билан боғ­лиқ ҳаракатларни бажариши, суд мажлисида раислик қилиши ундан судьялик касбий маҳоратларини доим ошириб боришини талаб қилади, чунки иш ҳолатларини тўлиқва холислик билан текшириш, ҳақиқатни аниқлаш ва суд жараёнининг тарбиявий аҳамияти у томонидан процессуал қонунчиликнинг барча талабларини оғишмай ва аниқ бажарилиши, моҳирона, чуқур ўйлаб, одоб билан раҳбарлик қилишига боғлиқдир (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги «Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнидапроцессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғриси­да»ги 12-сонли қарори, 20-банди).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling