Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet34/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

33-модда. Прокурор


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга буйсу­нувчи прокурорлар суриштирув ва дастлабки тергов босқич­ларида Ўзбекистон Республикаси қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида қонуннинг бузилишини, ким томонидан содир этилганлиги­дан қатъи назар, бартараф этиш учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида кўриши шарт.
Прокурор ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансаб­дор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори кўрсатма­ларига таянган ҳолда амалга оширади.

1.Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этиш, инсон манфаатларини Конституцияда белгиланганидек муҳофа­за қилиш чораларини кўриш, ЖПКнинг моддасида белгиланган вазифаларни ҳал қилишда кўмаклашиш шахс, жамият, давлат манфаатларини муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсинувчи, шаҳар, вилоятлар ва туман прокурорларига юклатилган.


2. Суриштирув ва дастлабки тергов босқичида прокурор қонунларни қўллаш устидан назорат қилувчи шахс, раҳбар ва бевосита дастлабки терговни юритувчи иштирокчи сифатида намоён бўлади.
Прокурор бу босқичда жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилмаслигини таъминлаш, суриштирувчи, терговчининг ноқонуний ҳатти-ҳаракати ва қарорлари устидан тушган шикоятларни кўриб чиқиш ва йўл қўйилган хато вакамчиликларниўз вақтида бартараф қилиш, далилларни тиклаш ва текширишда процессуал қонун талаб­ларига қатъий риоя қилиш, жиноятларни келиб чиқиш сабаб­ларини аниқлаш ва бартараф қилиш чораларини кўриш, холислилик ва қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш каби бир қатор вазифаларни адо этади.
3. Прокурор барча ваколатларини мустақил равишда амалга оширади. Ҳар қандай орган ва мансабдор шахс унга тазйиқ ўтказишга, йўл-йўриқ беришга, ички ишларига аралашишга ҳақли эмас. У фақат қонунга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори кўрсатмаларига амал қилган ҳолда фаолият кўрсатади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling