34-модда. Прокурорнинг ваколатлари
Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ушбу Кодекснинг 243, 382-388, 558-моддаларида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.
Прокурор суд муҳокамасида қатнашиб, ушбу Кодекснинг 409-моддада назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.
1. Жиноят процессида прокурорнинг ваколатларини бир неча турда бўлиши мумкин:
Суриштирув ва дастлабки терговда:
а) жиноят ишини қўзғатиш ва рад этиш;
б) жиноят ишларини тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ва бекор қилиш, жиноятни тавсифини белгилаш, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш, қидирув эълон қилиш, ушлаб туриш ва мажбурий келтириш ҳақида ёзма кўрсатмалар бериш ;
в) қамоққа олиш, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги терговчининг илтимосномасига розилик бериш ёки ўзи илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ва ушбу масалаларни ҳал қилишда суд мажлисида тараф сифатида иштирок этиш;
г) суднинг қамоққа олишни рад қилиш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтиришни рад қилиш тўғрисидаги ажримлари устидан апелляция тартибида протест келтириш;
д) олиб қўйиш, тинтув ўтказиш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ва олиб қўйиш, телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, лавозимидан четлаштиришга, тиббий характердаги мажбурлов чораларини қўллаш ва муддатини узайтиришга рухсат беради;
е) дастлабки тергов муддатини узайтиришга розилик бериш;
ё) жиноят ишларини тамомлаш ва судга юбориш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
ж) айблов ҳулосаси билан келган жиноят ишларини текшириш ва тегишли масалаларни ҳал этиш;
з) Жиноят ишини судга юбориш.
2. Суд муҳокамасида прокурор қуйидаги ваколатларга эга:
а) давлат айбловини қўллаш;
б) далилларни текширишда иштирок этиш;
в) суд терговида судьянинг рухсати билан суд муҳокамаси иштирокчиларига саволлар бериш;
г) ЖК нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаш ҳақида фикр билдириш;
2) судланувчига жазо тури ва меъёрини белгилаш ҳақида фикр билдириш;
д) хусусий ажрим чиқариш ва бошқа масалалар бўйича фикр бериш;
е) айбловдан воз кечиш, айбловни ўзгартириш тўғрисида асослантирилган ёзма баёнот бериш;
ё) фуқоровий даъво қўзғатиш ёки қўзғатилган даъвони қўллаш;
3. Прокурор ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишда иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |