Жиноят-процессуал кодексига


-модда Жамоат ҳимоячисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 0.79 Mb.
bet43/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

44-модда Жамоат ҳимоячисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат ҳимоячи­си: иш материаллари билан танишишга, далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга; илтимос­нома беришга; тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, судланувчини оқлайдиган ёки унинг жавобгарлигини енгил­лаштирадиган ҳолатлар хусусида судга фикр билдиришга ҳақлидир.
Жамоат ҳимоячиси: суд муҳокамасида иштирок этиши; жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва ишнинг судланувчининг аҳволини енгиллашти­рувчи ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт.

1. Жамоат ҳимоячиси, судланувчининг шахсига унинг қилмишига қандай муносабатда бўлишидан қатъи назар,суд муҳокамасиниг охиригача жамоат номидан уни ҳимоя қилиши шарт.


2. Жамоат ҳимоячиси ўз вазифасини самарали олиб бориши учун бир неча ҳуқуқлар билан таъминланган, чунончи иш материаллари билан танишиш, судланувчини аҳволини енгил­лиштирадиган далилларни тақдим этиш, суд терговида амалга ошириладиган далилларни текшириш жараёнида фаол иштирок этиш, илтимослар қилиш, суд музокарасига тайёргарлик кўриб, унда судланувчининг ижобий жиҳатлари тўғрисида фикр бериб, унинг аҳволини енгиллиштириш ёки умуман оқлаш чораларини кўриши лозим.
3. Агар ишда ҳимоячи иштирок этаётган бўлса, жамоат ҳимоячиси ундан кейин сўзга чиқиши боис, унинг фикрларини такрорламай, умумий гаплардан йироқроқ бўлиб, судьяда ва бошқа иштирокчиларда судланувчига нисбатан яхши таассурот­лар қолдиришга ҳаракат қилиши лозим.
Судланувчининг жамоада тутган ўрни ва мавқеи, оилавий аҳволи, шахс сифатидаги фазилатлари, жамоанинг унга ғамхўр­лик қилишига сабаб бўлган омиллар тўғрисидаги жамоат ҳимоячисининг фикрлари одил судловни амалга оширишда, жазо чораларини тўғри белгилашда судьяга кўмаклашади.
5. ЖПКнинг 77-моддасида белгиланган жамоат ҳимоячиси­нинг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлиб, у ЖПКнинг 76-моддасида белгиланган асослар билан рад қилинса, жамоат бирлашмаси ёки жамоа уни ал­маштириш чораларини кўриши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling