Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ. ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ, ЖАМОАЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet40/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

4-БОБ. ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ, ЖАМОАЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИ


40-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг жиноят
процессида кўрилиши лозим бўлган ариза ва илтимослари


Жамоат бирлашмалари ва жамоалар, уларнинг раҳбар органлари ҳамда вакиллари содир этилган ёки тайёрланаёт­ган жиноят тўғрисидаги хабар билан суриштирув органига, терговчига, прокурорга ёки судга мурожаат этишлари мумкин. Улар:айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафиллигига беришни танлаш ҳақида;маҳкумни муддати­дан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақида;озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларнинг жазони ўташ шароитларини ўзгартириш ҳақида;судланганликни олиб ташлаш ҳақида ва бошқа масалалар бўйича ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ҳамда тартибда илтимос қилишга ҳақлидирлар.

1. Жиноят судлов ишларини юритишда кенг жамоатчилик кўмагига таяниш ва ундан фойдаланиш муҳим демократик институтлардан бири сифатида тегишли натижаларга эришишда ёрдам беради.


2. Жиноятга бефарқ бўлмаслик, унинг очилишига, айбдор­ларни фош этилишига ёрдам бериш, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш деб қаралиши лозим. Жамоат бирлашмалари, жамоалар ва уларнинг раҳбар органлари ҳамда вакиллари жиноят судлов ишларини юритишга қуйидагича ёрдам беришлари мумкин. Чунончи:
1) содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят ҳақида маълу­мотга эга бўлсалар, дарҳол суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга хабар бериш;
2) айбланувчини кафилликка олиш;
3) жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақидаилтимос билан судга мурожаат қилиш;
4) озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахс­ларни жазони ўташ вақтида сақлаш шароитини ўзгартиришни сўраб судга илтимос билан мурожаат қилиш;
5) судланганликни олиб ташлаш масаласини ҳал қилиш учунилтимос билан мурожаат қилиш;
6) аҳлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат қилиш.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling