Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларни жиноят ҳақидахабардор қилиш


Download 0.79 Mb.
bet41/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

41-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларни жиноят ҳақидахабардор қилиш


Суриштирувчи ва терговчи фуқаронинг оғир ва ўта оғир жиноятлар тўғрисидаги ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани ҳақида унинг иш, ўқиш ёки яшаш жойидаги жамоага хабар беради, суд эса уларга шу иш бўйича суд муҳокамаси қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида хабар беради.

Жамоат бирлашмалари ва жамоалар ўз ходимлари томони­дан оғир ёки ўта жиноят содир қилинганлигини билишга ҳақли­дирлар.Суриштирувчи, терговчи айбланувчи тариқасида ишти­рок этишга жалб қилинган шахснинг иш, ўқиш ва яшаш жойи­даги жамоага бу ҳақда хабар бериши лозим. Агар жамоат бир­лашмалари, жамоалар ва уларнинг вакиллари суд процессида иштирок этиш истагини билдирсалар, суд уларни суд муҳока­маси қачон, қаерда, қай вақтда ўтказилиши ҳақида маълум қилиши керак.




42-модда. Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари


Жамоат бирлашмалари ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси тариқасида иштирок этиш учун ўз вакилларини юборишлари мумкин.
Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячиларини жамоат бирлашмасининг ёки корхона, муассаса, ташкилот жамоасининг йиғилиши кўрсатади. Йиғилиш қарори судга тақдим этилиши лозим.
Жамоат бирлашмаси, жамоа ўзи йўллаган жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисини хохлаган вақтда чақириб олишга ёки уни бошқа вакил билан алмаштиришга ҳақлидир.

1. Жамоат бирлашмалари ва жамоалар ўз вакилларини суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси шаклида амалга оширади.


2. Жамоат айбловчилари ёки жамоат ҳимоячиларининг ном­зоди жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг умумий йиғили­ши томонидан кўрсатилади. Номзодлар жамоа номидан судла­нувчига, унинг хулқ-атворига, қилмишига жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси сифатида жамоанинг муносабатларини билдирадилар.
Жамоа бир вақтнинг ўзида судга ҳам жамоат айбловчисини ҳам жамоат ҳимоячисининг номзодини кўрсатиши мумкин эмас.
3. Суд юборилган вакилларни ҳақиқатан ҳам жамоат бир­лашмалари, корхона, ташкилот, муассаса жамоаси номидан иш­тирок этишини тасдиқловчи жамоа умумий йиғилиш қарорини талаб қилишга ҳақли. Жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоя­чисининг шахсан иш натижаларидан манфаатдор эмасликлари­ни тасдиқловчи ҳолатлардан бири уларни жамоа томонидан хохлаган вақт чақириб олиниши ёки бошқа вакил билан алмаштирилишидан иборат.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling