41-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларни жиноят ҳақидахабардор қилиш
Суриштирувчи ва терговчи фуқаронинг оғир ва ўта оғир жиноятлар тўғрисидаги ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани ҳақида унинг иш, ўқиш ёки яшаш жойидаги жамоага хабар беради, суд эса уларга шу иш бўйича суд муҳокамаси қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида хабар беради.
Жамоат бирлашмалари ва жамоалар ўз ходимлари томонидан оғир ёки ўта жиноят содир қилинганлигини билишга ҳақлидирлар.Суриштирувчи, терговчи айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахснинг иш, ўқиш ва яшаш жойидаги жамоага бу ҳақда хабар бериши лозим. Агар жамоат бирлашмалари, жамоалар ва уларнинг вакиллари суд процессида иштирок этиш истагини билдирсалар, суд уларни суд муҳокамаси қачон, қаерда, қай вақтда ўтказилиши ҳақида маълум қилиши керак.
42-модда. Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари
Жамоат бирлашмалари ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси тариқасида иштирок этиш учун ўз вакилларини юборишлари мумкин.
Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячиларини жамоат бирлашмасининг ёки корхона, муассаса, ташкилот жамоасининг йиғилиши кўрсатади. Йиғилиш қарори судга тақдим этилиши лозим.
Жамоат бирлашмаси, жамоа ўзи йўллаган жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисини хохлаган вақтда чақириб олишга ёки уни бошқа вакил билан алмаштиришга ҳақлидир.
1. Жамоат бирлашмалари ва жамоалар ўз вакилларини суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси шаклида амалга оширади.
2. Жамоат айбловчилари ёки жамоат ҳимоячиларининг номзоди жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг умумий йиғилиши томонидан кўрсатилади. Номзодлар жамоа номидан судланувчига, унинг хулқ-атворига, қилмишига жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси сифатида жамоанинг муносабатларини билдирадилар.
Жамоа бир вақтнинг ўзида судга ҳам жамоат айбловчисини ҳам жамоат ҳимоячисининг номзодини кўрсатиши мумкин эмас.
3. Суд юборилган вакилларни ҳақиқатан ҳам жамоат бирлашмалари, корхона, ташкилот, муассаса жамоаси номидан иштирок этишини тасдиқловчи жамоа умумий йиғилиш қарорини талаб қилишга ҳақли. Жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисининг шахсан иш натижаларидан манфаатдор эмасликларини тасдиқловчи ҳолатлардан бири уларни жамоа томонидан хохлаган вақт чақириб олиниши ёки бошқа вакил билан алмаштирилишидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |