Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИГАН ШАХСЛАР.ҲИМОЯЧИЛАР ВА ВАКИЛЛАР


Download 0.79 Mb.
bet44/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

5-БОБ. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИГАН ШАХСЛАР.ҲИМОЯЧИЛАР ВА ВАКИЛЛАР


45-модда. Айбланувчи


Айбланувчи ушбу Кодексда белгиланган тартибда айбла­нувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши ҳақида қарор чиқарилган шахсдир.
Айбланувчи судда судланувчи деб, ҳукм чиқарилганидан кейин эса, маҳкум ёки оқланган деб аталади.

1. Айбланувчи жиноят процессининг муҳим иштирокчиси бўлиб, уни жиноий жавобгарликка тортиш асослари қатьий белгиланган. Етарли асослар мавжуд бўлганида шахсга нисба­танайбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш қарори чиқарилади. Етарли асос деганда шахсни жиноятни содир қилишдаги иштирокини ва айбини тасдиқловчи далиллар мавжудлиги тушунилади.


2. Қарор эълон қилиниши билан шахс айбланувчи деб ном­ланади ва айбланувчига берилган барча ҳуқуқлардан фойдала­нади ва мажбуриятларини бажаради. Айбланувчи судга бериш тўғрисидаги ажрим билансудланувчи, ҳукм чиқарилгандан кейин маҳкум ёки оқланган шахс деб аталади.


46-модда. Айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; ўзига қўйилган айблов юзасидан ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув ва тушунтириш бериш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ҳимоячига эга бўлиш ва у билан холи учрашиш; ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад этиш; далиллар тақдим қилиш; терговчи ёки суриштирувчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш; терговчи ёки прокурор томонидан жиноят ишининг тугатилганлигига эътироз билдириш ва суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эсакассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга. Судланувчи охирги сўз билан чиқиш ҳуқуқига эгадир. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Айбланувчи: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; дастлабки тергов ва суд муҳокамасида иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаш­тириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши; гувоҳлантириш, эксперт текширу­ви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги суриштирувчи, тергов­чи, прокурорнинг қарорлари ва суднинг ажримлари ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling