Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жамоат айбловчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 0.79 Mb.
bet42/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

43-модда. Жамоат айбловчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат айбловчи­си: иш материаллари билан танишишга; далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга; илтимос­нома беришга; тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, айбловнинг исботлангани ҳақида судга фикр билдиришга ҳақлидир. Жамоат айбловчиси айбловдан воз кечишга ҳақли.
Жамоат айбловчиси: суд муҳокамасида иштирок этиши; жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва иш ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт.

1. Жамоат айбловчиси суд муҳокамасидаайблов тарафида иштирок этадиган иштирокчидир.


Жамоат айбловчиси иштирок этадиган суд мажлисида ҳимоячининг иштирок этиши шарт (ЖПКнинг 51-моддаси).
2. Жамоат айбловчиси бир қатор ҳуқуқларга эга, чунончи:
а)ишматериаллари билан танишиш ҳуқуқи. Агар жамоат айбловчиси ишматериаллари билан танишиш истагини билдир­са, судья унга имконият яратиб бериши керак, чунки жамоат айбловчиси жамоа фикрини ифодалаш билан бирга жиноий қилмиш ҳамда, судланувчининг айблилиги, жиноятни қасддан содир этилганлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиши лозим;
б) жамоат айбловчиси далиллар тақдим этиш ва уларни текширишда иштирок этиши мумкин. Уни тақдим этадиган далиллари кўпроқ судланувчининг хулқ-атвори, жиноятга мо­йиллиги, жамоа, маҳалла ёки турар жойида қилган ножўя хатти-ҳаракатлари хусусида бўлиши мумкин. Жамоат айбловчиси суд терговида далилларни текшириш жараёнида иштирок этиб, жиноятни содир қилишда судланувчининг иштироки, айби, айбнинг даражаси, жазога сазоворлиги тўғрисида тасаввурга эга бўлади;
в) жамоат айбловчиси илтимоснома беришга ҳақли. Илти­моснома ёзма ёки оғзаки шаклда бўлиши мумкин. Агар илти­моснома ёзма тарзда бўлса, жамоат айбловчиси уни судьяга топшириб, суд баённомасига илова қилишни сўрайди. Агар илтимоснома оғзаки тарзда жамоа айбловчиси томонидан берилса, суд баённомасига ёзиб қўйилади;
г) жамоат айбловчиси суд музокарасида иштирок этиб, давлат айбловчисидан кейин, агар у иштирок этмаётган бўлса жабрланувчидан кейин сўзга чиқади ва жамоанинг фикрини ифодалайди ҳамда судланувчининг айби қай даражада ўз ис­ботини топганлиги тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдиради;
д) агар жамоат айбловчиси судланувчининг айби умуман ёки етарли даражада ўз исботини топмади деган хулосага келса, суд музокарасида бу ҳақда ўз фикрини баён қилиб, айбловдан воз кечишга ҳақли. Бу унинг жамоа билан келишмаган ҳолдаги субъектив фикри бўлиши ҳам мумкин. Лекин жамоат айбловчиси айбловдан воз кечишга сабаб бўлган ҳолатларни жамоатчиликка тушунтириб бериши лозим.
3. Жамоат айбловчиси қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) жамоат айбловчиси ўз масъулиятини хис қилган шахс сифатида суд муҳокамасида фаол иштирок этиши лозим;
б) айблов юзасидан жамоа бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судга баён қилиши, айбловдан воз кечишда ўзининг ички ишончига таяниши лозим;
в) судланувчи ва унинг қилмиши тўғрисидаги жамоа бир­лашмаси, ҳимоя ва унинг вакилини фикри судьянинг қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришига ёрдам бериши иш ҳолат­лари ва унда судланувчининг қай даражада иштироки борлиги юзасидан кўмаклашиши керак.
4. Жамоат айбловчиси ЖПКнинг 77-моддасида белгиланга­нидек ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар билан ЖПКнинг 76-моддасида қайд қилинган асослар мавжуд деб рад қилинса, уни бошқа жамоат айбловчиси билан алмаш­тириш масаласини жамоат бирлашмаси ёки жамоа ҳал қилиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling