Жиноят-процессуал кодексига
Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек, ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек, ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.
1. Гумон қилинувчи ушлангандан кейин йигирма тўрт соат ичида гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилиниши лозим. Бунинг учун албатта: а) жиноят иши қўзғатилган бўлиши; б)ЖПКнинг 221-моддасида қайд этилган асослар бўйича ушланган бўлиши; в) унга нисбатан айб эълон қилингунга қадар эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиши керак. Гумон қилинувчи биринчи сўроғидан олдин уни қандай жиноятни содир қилинишда гумон қилинаётганлиги тушунтирилиши керак. Суриштирувчива терговчи гумон қилинувчига унинг жиноятни содир қилишда иштирокини тасдиқловчи далиллар мавжудлиги ва улар нималардан иборатлигини тушунтириши шарт эмас. 2. Гумон қилинувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 1) ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш. Гумон қилинувчи жиноят ишини қўзғатиш қароридан ёки ушлаб туриш баённомасидан ёки гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш қароридан нусха олишга ҳақли. Агар унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, ундан ҳам нусха берилиши керак; 2) гумон қилинувчини ушлангандан кейин дархол ёки йигирма тўрт соат ичида сўроқ қилинмаслиги ЖПК талабини бузиш деб қаралиши лозим. Агар гумон қилинувчи ЖПКнинг 51-моддасида белгиланган ҳимоячининг иштирок этиши шарт бўлган ҳолатларнинг бирига тўғри келса, ушланган вақтдан бошлаб ёки биринчи сўроғидаҳимоячининг иштироки таъминланиши керак; 3) гумон қилинувчи ўзига қўйилган гумон хусусида ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув бериш ҳуқуқини ўзига қўйилаётган гумондан фориғ бўлиш воситаси деб қараш лозим. Суриштирувчи, терговчи гумон қилинувчига унинг кўрсатуви ҳақиқий ҳолатни очилишга ва жиноятни давом этишини олдини олишига зарарни қоплашга ёрдам берса, жазони қўллашда эътиборга олиниши ҳақида тушунтиришлари керак. 4) гумон қилинувчи ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланишҳуқуқига эга. Бу конституциявий кафолат нафақат гумон қилинувчини она тилида, таржимон хизматидан фойдаланиб, эркин кўрсатув бериш, балки суриштирув ва дастлабки терговни самарали олиб боришга хизмат қилади; 5) шахс гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор эълон қилинган пайтдан ёки у ушланган пайтдан бошлаб ҳимоячи олиш ҳуқуқига эга. Агар у танлаган ҳимоячи ишда иштирок этиш имконияти йўқлигинибилдирса, суриштирувчи, терговчи бошқа ҳимоячини таклиф қилишлари мумкин. Ҳимоячининг иштироки шарт бўлган холда унинг иштирокисиз ўтказилган ва расмийлаштирилган тергов ҳаракатлари маълумотлари ҳақиқий эмас деб топилади. Гумон қилинувчи ҳимоячи билан холи учрашишга ҳақли. Қонунда бу учрашувнинг сони ва муддати белгиланган эмас. 6) гумон қилинувчи ўз манфаатларини ўзи ҳимоя қилишга ҳақли. Бу ҳолат вояга етмаганларга ва узоқ муддатли ёки умрбод жазо муддати қўлланилиши мумкин бўлган жиноятни содир қилганларга нисбатан қўлланилмайди; 7) гумон қилинувчи суриштирув ва терговчининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан прокурорга шикоят қилиш, илтимослар қилиш ва мансабдор шахсларга нисбатан ЖПКнинг 76-моддасида белгиланган асослар бўйича рад қилиш ҳуқуқига эга; 8) гумон қилинувчи ўз қилмиши, жиноятнинг иштирокчилари ва бошқа исботланиши лозим бўлган ҳолатлар бўйича далиллар тақдим қилишга ҳақли. Гумон қилинувчи суриштирувчи ва терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиши ва айрим тергов ҳаракатларини ўтказилишини талаб қилишга ҳақли; 9) гумон қилинувчи қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномава ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақли. Гумон қилинувчи бунда тараф сифатида иштирок этади ва тортишув принципидан фойдаланиб, судга ўз важларини билдиради; 10) гумон қилинувчи суриштирувчи, терговчинингхатти-ҳаракатлари, қарорлари устидан прокурорга ҳамда қамоққа олиш тўғрисидаги ва ярашув тўғрисидаги суд ажримлари устидан апелляция тартибида иккинчи инстанция судига шикоят қилишга ҳақли. 3. Гумон қилинувчи қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт: 1) суриштирувчи, терговчи ва прокурор чақирувига биноан белгиланган кун, соатва жойга етиб келиши лозим. Бу мажбуриятни бажармаслик унга нисбатан мажбурий келтириш, эҳтиёт чорасини оғирроқ турини қўллаш каби ҳуқуқий оқибатни юзага келишига асос бўлади; 2) гумон қилинувчи суриштирув ва дастлабки терговда иштирок этишдан бош тортмаслиги, қочиб кетишга уринмаслиги, қамоқ жойларида тартибнисақлаши ва маъмурият умумий талабини сўзсиз бажариши лозим; 3) ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиб далилларни йўқ қилишга ёки уни сохталаштиришга, жабрланувчи, гувоҳ ва экспертларни кўндиришга уриниши ва бошқа хатти-ҳаракатлари билан суриштирув ва терговга халал бермаслиги лозим. Бундан ташқари тергов давомида тартибга қатъий риоя қилиши ва қонуний талабларни бажаришга мажбур. 4. ЖПКнинг 23-моддасида белгиланган айбсизлик презумпцияси принципи бевосита гумон қилинувчига ҳам татбиқ қилинади.Гумон қилинувчизиммасига кўрсатув бериш, ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатлариниисботлаш мажбуриятини юклаш мумкин эмас. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling