Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишда ҳимоячи лар сифатида адвокатлар иштирок этишлари мумкин. Адвокатнинг ишда иштирок этишига у адвокат гувохномасини к
- (ЎзР 12.06.2008 й. ....... Қонуни таҳририда)
49-модда. Ҳимоячи
Ҳимоячи- гумон қилинувчиларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилишни амалга ошириш ҳамда уларга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахс. Ишда ҳимоячилар сифатида адвокатлар иштирок этишлари мумкин. Адвокатнинг ишда иштирок этишига у адвокат гувохномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга вакотлатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан кейин йўл қўйилади. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан бирининг адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатидаиштирок этишига гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суд ажримига биноан йўл қўйилиши мумкин. Ҳимоячининг ишда иштирок этишига фуқарога айблов эълон қилинган вақтдан бошлаб ёки у гумон қилинувчи деб эътироф этилгани тўғрисидаги қарор эълон қилинган пайтдан ёхуд у ушланган пайтдан бошлаб рухсат этилади. (ЎзР 12.06.2008 й. ....... Қонуни таҳририда) 1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасига биноан, айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади, унга тергов ва суд ишини юритишнинг барча босқичларида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳимоячи жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш учун зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга. 2. Ҳимоячи сифатида фақат адвокатлар иштирок этиши мумкин. Лекин адвокат бўлмаган шахс ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишига рухсат берилмайди. Ҳимоячи вазифасини бажармоқчи бўлган адвокатни ишда иштирок этишига, аввало, ҳимояга муҳтож шахснинг бевосита розилигибўлиши шарт. Адвокат билан бир қаторда гумон қилинувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан бири ҳам ҳимоячи сифатида иштирок этиши мумкин. Лекин бунинг учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи илтимоснома билан тегишлича суриштирувчига, терговчига ёки судга мурожаат қилиши лозим. Илтимоснома бўйича суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Илтимоснома рад этилганда албатта асослар кўрсатилиши шарт. Бундай қўшимча ҳимоячи иш бўйича ушбу Кодекснинг 53-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланади. Айниқса, ЖПКнинг 51-моддасига мувофиқ, ишда ҳимоячининг иштироки шарт бўлган ҳолларда албатта ҳимоячи адвокат бўлишини таъминлаш мақсадга мувофиқ, чунки ҳимоя шахсга малакали юридик ёрдам берилишини тақозо қилади. 3. Ҳимоячи шахс айбланувчи ёки гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилинган ёхуд ушланган вақтдан бошлаб иштирок этиши мумкин. Айбланувчи ёки гумон остидагишахс ҳимоячи таклиф этилишини илтимос қилган ёки ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолларда ҳимоячисиз ўтказилган ҳар қандай процессуал ҳаракат қонуний кучга эга бўлмайди. Ҳимояланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсдан турли йўллар билан олинган “Ҳимоячига муҳтож эмасман” таъбиридаги тилхат ҳимояланиш ҳуқуқини чеклашга олиб келади. 4. Ҳимоячининг асосий вазифаси – жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсга юридик ёрдам кўрсатиш, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, суриштирув ва тергов олиб боришда ҳамда одил судловни амалга оширишда қонунийликка риоя қилинишига эришишдан иборат. 5. Ҳимоячи ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя қилиш, жумладан, “Адвокатура тўғрисида” ҳамда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида” қонунларга мувофиқ, адвокатнинг мустақиллиги, касб этикаси, адвокатлик сири ва қасамёди, қонун ҳужжатларида ман қилинмаган усуллар ва воситаларни қўллаш тамойилларига суяниши лозим. 6. Ҳимоячи сифатида адвокатни гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи бевосита ўзи танлайди еҳуд адвокат танлашни ўзининг яқин қариндошлари, қонуний вакиллари, шунингдек ишончли кишиларга топшириши мумкин. Бу ҳақда шартномани адвокат ва уни танлаган ҳимоячига муҳтож шахс ёки унинг вакили имзолагач, адвокат муайян жиноят ишини юритишга ваколати борлиги ҳақида ордерни суриштирувчи, терговчи ёҳуд судгача тақдим қилади ҳамда адвокатлик гувоҳномасини кўрсатади. Шу вақтдан бошлаб адвокат иш бўйича ҳимоячилик ваколатларини бажаришга ҳақли. Терговчи ва судья муайян адвокатни ҳимоячи сифатида иштирок этишига монелик қиладиган қонуний асослар бўлса,рухсат бермаслик тўғрисида ўз қарорида (ажримида) бунинг сабабларини аниқ ва батафсил баён этишга мажбур. Бу ҳақда терговчининг қарори устидан прокурорга, суднинг ажрими устидан юқори судга гумон қилинаётган, айбланувчи, судланувчи, шунингдек, ҳимоячи норозилик шикояти билан мурожаат қилишга ҳақли. 7. Бир гумон остидаги шахс, айбланувчи ёки судланувчи бир неча ҳимоячига эга бўлиши қонун билан тақиқланмаган. Бир ҳимоячи бир неча шахсни ўз ҳимоясига олиши ҳам мумкин, лекин бу ҳолда ҳимояланувчиларнинг манфаатлари ўзаро мос бўлиши, зид келмаслиги шарт. Ишда иштирок этаётган ҳимоячи ўз ҳимоясидагиларнинг манфаатлари бир-бирига зид эканини билгани ҳамоно, улардан бирини ҳимоя қилишдан воз кечиши ҳақида сўраб, тегишинча терговчига ёки судга мурожаат қилиши лозим. 8. Ҳимоячи жиноят ишининг бошланишидан охиригача барча босқичларда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳимояланаётган шахснинг хоҳишига боғлиқ. Ҳимояланилаётган шахс истаган вақтда ҳимоячидан воз кечиши, уни ишда қатнашмаслигини талаб қилиши мумкин. Ҳимоячи эса ўзи олиб бораётган ҳимояни тўхтатишга ишни ўзидан соқит қилишга ҳаққи йўқ. 9. Ҳимоячи жиноят ишининг мазмуни билан танишгач, ўз ҳимояси остидаги шахсга унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини батафсил, ишнинг моҳиятини ҳисобга олиб тушунтириши ва ҳимоя йўналиши, услуби ва воситалари ҳақида ҳимояланувчини хабардор қилиши, ўзаро келишиб олиши лозим. Ҳимоячи ўз ҳимоясидаги шахсга ўз фикрини ошкоро билдириши ва у билан энг мақбул ҳимоя услубини танлаб олиши шарт. Бу масалада ҳимоячи ўз ҳимоясидаги шахснинг измидан четга чиқиши мумкин эмас. Ҳимояланаётган шахс ҳимоячисининг маслаҳатлари ва фикри ҳақида ўзига ишончли шахсга айтиши, у билан муҳокама қилиши мумкин. Ҳимоячи эса, аксинча, ҳимояланаётган шахснинг унга берган маълумотларини сир сақлаши лозим. Ҳимоячи бу ҳақда гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши ЖПКнинг 115-моддасига биноан тақиқланган. 10. Ҳимоячи мазкур иш бўйича иштирок этишига монелик қиладиган бирор асос борлигини аниқлагач, ЖПКнинг 79-моддасига биноан ўзининг рад этилишини илтимос қилиб суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судьяга мурожаат қилиши шарт. 11. Адвокатнинг муайян гумон остидаги шахсни, айбланувчини, судланувчини ўз ҳимоясига олишига тўсқинлик қилиш, шу муносабат билан унга, оила аъзолари, қариндошлари, таниш-билишларига, мол-мулкига таҳдид қилиш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш каби хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган. 12. Ҳимоячи жиноят ишларини юритишда прокурор билан баб-баровар ҳуқуқлардан фойдаланади ва тортишув тамойилига мос тенг фаолият олиб боради. Айни вақтда ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндириш ва бошқа қонунга хилоф уринишлар орқали ишни тўғри юритилишига тўсқинлик қилгани ҳолда тегишли жавобгарликка тортилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling