Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳимоячидан воз кечиш


Download 0.79 Mb.
bet51/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

52-модда. Ҳимоячидан воз кечиш


Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юрити­лаётган даврда исталган вақтда ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имкониятлар мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади, бунда адвокат ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди. Бу ҳақда гумон қилинувчи, айбланувчи, судла­нувчи, шунингдек, адвокат, суриштирувчи ёки терговчи имзолайдиган баённома тузилади ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади.
Ушбу Кодекс 51-моддаси биринчи қисмининг 1-4 ва 8-қисмиларида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячидан воз кечиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд учун мажбурий эмас.
Ҳимоячидан воз кечиш гумон қилинувчини, айбланувчини ёки судланувчини кейинчалик ишда ҳимоячи иштирок этишига рухсат бериш ҳақида илтимос қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Бундай илтимос барча ҳолларда қаноат­лантирилиши керак. Суд тергови давомида ҳимоячининг иштирок этиши ҳақида берилган илтимоснома ишнинг ҳолатларини ҳисобга олиб ва судланувчига ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш манфаатларини кўзлаб суд томонидан ҳал этилади. Ҳимоячининг суд мажлиси давомида ишга кириши­ши суд терговини қайта бошлаш учун асос бўлмайди.

1. Ҳимоячининг юридик ёрдамидан фойдаланиш гумон ости­га олинган, айбланувчи, судланувчининг шахсий ҳуқуқидир. Лекин ЖПКнинг 51-моддасида кўрсатилган ишлар бўйича ҳимоячининг иштироки шарт. Фақат а) ҳимояланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ўзаро манфаатлари қарама қарши бўлиб, улардан бирортаси ҳимоячининг хизматидан фойдала­наётган; б)давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси қатна­шаётган; в) жабрланувчининг вакили сифатида адвокат ишти­рок этаётган ишлар бўйича гумон остидаги шахс, айбланувчи, судланувчи ўзига ҳимоячи олмасликка ҳақли. Унинг бу хоҳишига суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд қаршилик кўрсатиши мумкин эмас.


2. Ҳимоячидан воз кечган шахс кейинчалик суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ҳимоячи олиши­га йўл қўйилади. Аммо ишга кеч киришган ҳимоячининг суд-терговини қайта ўтказиш ҳақида талаби қаноатлантирилмас­лиги мумкин. Лекин унга иш материаллари билан танишиш учун имконият берилиши лозим.
3. Ҳимоячидан воз кечиш ҳақида гумон остидаги шахс, айбланувчи, судланувчи расмий равишда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судьяга бевосита маълум қилиниши лозим. Бу борада ҳимояга муҳтож шахснинг ўзи ташаббус кўрсатиши лозим, уни ҳимоячидан воз кечишга бирор тарзда мажбурлаш, тавсия қилиш мумкин эмас. Аксинча, ҳимоячидан воз кечиш ҳақида баёнот ишда иштирок этаётган ҳимоячи ёки таклиф қилинган адвокат ҳузурида, унинг ишда иштирок этишига реал имконият борлигини тушунтирилгандан сўнг билдирилиши лозим. Бу ҳақда баёнот тузилади ёки суд мажлиси баёнотига ёзиб қўйилади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд шахс ҳимоячидан воз кечишига сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаши лозим.
4. Судланувчи жамоат ҳимоячисидан воз кечишга ҳақли эмас. Бу масала жамоат ҳимоячисига ваколат берган жамоанинг истагига боғлиқ.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling