Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Ҳимоячини таклиф этиш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлайди.
50-модда. Ҳимоячини таклиф этиш
Ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, шунингдек, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимоси ёки розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф этилади. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлайди. Танланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида ишда иштирок этишга киришишга имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига ёхуд уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф этишни ёки ҳимоячи тайинлашни сўраб адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига мурожаат қилишни тавсия этади. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи танлаган ҳимоячи исталган вақтда ишда иштирок этишга киришишга ҳақлидир. (ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат ҳисобидан бўлади. 1.Гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакили ҳимоячини ўзи танлаши ва таклиф этиши мумкин. Гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи унинг илтимоси билан бошқа ҳар қандай шахс таклиф этган ҳимоячининг ишда қатнашишига розилик бермаслиги ҳам мумкин. Кимнинг ҳимоячи сифатида ишда иштирок этиши ҳимояга муҳтож шахснинг хоҳишига боғлиқ. 2. Гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи томонидан танланган ҳимоячи 24 соат ичида ишда иштирок этишга имконияти бўлмаса ва шу вақт давомида ҳозир бўлмаса, бошқа ҳимоячи таклиф этилиши зарур. Бу ҳақда гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи хоҳлаган адвокатлар ҳайъатига, фирмасига ёки бюросига мурожаат этиши мумкин. 3. Агар гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи адвокатни ҳимоячи тариқасида иштирок этиши учун маблағи бўлмаса ёки иқтисодий ночор бўлса, уни адвокат учун меҳнат ҳақи тўлашдан тўла ёки қисман озод қилиш мумкин. Бу ҳақда суриштирувчи, терговчи, прокурор асослантирилган қарор, суд эса – ажрим чиқаради. Бундай ҳолларда адвокат давлат томонидан тайинланган ҳисобланиб, унга давлат бюджетидан ҳақ тўланади. 4. Гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи томонидан танланган ҳимоячининг ўрнига ишда бошқа адвокат иштирок этиши, ҳимоячини асоссиз четлатиш, процессуал нормаларни жиддий бузиш деб ҳисобланади. Айниқса дастлабки терговда иштирок этган ҳимоячини, судланувчи рози бўлмаса-да, бошқа адвокат билан алмаштириш мумкин эмас. 5. Гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи процессуал ҳаракатларни ўтказиш чоғида ҳимоячининг ҳозир бўлмагани муносабати билан ҳимоячидан воз кечиши ҳақида оғзаки ёки ёзма тарзда олинган тилхат инобатга олиниши мумкин эмас. Ҳимоячидан бундай ҳолатда воз кечиш бошқа адвокатнинг ҳузурида, уни ишда иштирок этишига реал имконият борлигида билдирилса, қонуний кучга эга. 6. Судланувчи, маҳкум, оқланган шахснинг ҳимоячисини хабардор қилмай, ишни юқори инстанция судида кўриш процессуал қоидани жиддий бузиш деб ҳисобланади ва чиқарган қарорни апелляция, кассация, назорат тартибида бекор этиш учун асос бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига қаранг. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling