Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг,жабрланувчининг қонуний вакиллари
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
60-модда. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг,жабрланувчининг қонуний вакиллари
Қонуний вакил ишда иштирок этишга вояга етмаган ёхуд белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жалб қилинади. Ишда қонуний вакил сифатида ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар, вояга етмаганга ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган иштирокчига ҳомийлик қилувчи муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари қатнашишлари мумкин. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ва судланувчининг қонуний вакили ишда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи билан бирга, жабрланувчининг қонуний вакили эса жабрланувчи билан бирга, шунингдек, унинг ўрнида ҳам иштирок этади. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганлиги ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг манфаатлари билан қонуний вакилнинг манфаатлари ўзаро мос келмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчи тарафида ишда иштирок этиш учун қарор ёхуд ажрим билан адвокат тайинланади. 1. Қонуний вакил жиноят ишини юритишда тегишлича гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг барча процессуал ҳуқуқларини амалга оширувчи, шунингдек, мажбуриятларини бажаришга кўмаклашувчи шахсдир. 2. Гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчи жиноят ишида асосий манфаатдор шахслар сифатида муомалага лаёқатли бўлса-да, ўзининг қонуний вакили ишда иштирок этишини талаб қилишга ҳақли. Ҳар бир гумон қилинган шахснинг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг қонуний вакили жиноят ишида иштирок этиши мумкин. Агар гумон остидаги шахс, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи Фуқаролик кодексининг 30-моддасида кўрсатилганидек муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, унинг қонуний вакили жиноят ишига иштирокчи сифатида жалб қилиниши шарт. Бу ҳақда суриштирувчи, терговчи, прокурор – қарор, суд эса – ажрим чиқариши лозим. Одатда бундай шахс муомалага лаёқатсиз гумон қилинган, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчига нисбатан васийликни амалга оширади. 3. Ушбу моддада ақли норасолиги, шуурсизлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилган шахснинг эмас, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахснинг қонуний вакили ва унинг жиноят ишида иштирок этиш ҳуқуқи эътироф этилган. Лекин спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида муомала лаёқати Фуқаролик процессуал кодекснинг 33-бобида белгиланган тартибда суд қарори билан чекланган шахснинг ҳам қонуний вакили жиноят ишида иштирок этиши мақсадга мувофиқдир. 4. Қонуний вакил жиноят ишида гумон остидаги шахс, айбланувчи, судланувчи билан доимо бирга иштирок этади. Жабрланувчи эса жиноят ишларини юритишда бевосита ўзи ёхуд қонуний вакили орқали иштирок этади. 5. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилганлардан бошқа шахслар қонуний вакил ҳисобланмайдилар. 6. Агар гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг манфаатлари билан уларнинг қонуний вакилларининг манфаатлари зид бўлса, уларнинг иштирок этмаслиги ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор – қарор, суд эса – ажрим чиқариб, гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг тегишли манфаатларини ҳимоя қилувчи вакил сифатида адвокат иштирок этишини таъминлайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling