Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Фуқаровий даъвогар


Download 0.79 Mb.
bet56/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

56-модда. Фуқаровий даъвогар


Жиноят, худди шунингдек, ақли норасо шахснинг жамоат учун хавфли қилмиши шахсга, корхонага, муассасага ёки ташкилотга мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлса, улар фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади. Фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Вояга етмаганларнинг, шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаровий даъво уларнинг қонуний вакиллари ва прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.

1. Жиноят процессида фуқаровий даъвогар бўлиб жисмоний ва юридик шахслар иштирок этадилар.Уларнинг иштирокини таъминлашнинг ҳуқуқий асоси терговчи ва прокурорнинг фуқоровий даъвогар деб топиш тўғрисидаги қарори ва суднинг ажрими ҳисобланади.


Фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш фақат жиноят иши қўзғатилган ишлар бўйича амалга оширилади. Бунинг учун биринчидан фуқаро, корхона, ташкилот ва муассаса жиноят орқасида моддий ёки маънавий зарар кўриши; иккинчидан ушбу зарарни қоплаш тўғрисидаги талабномалари бўлиши керак.
Жиноят орқасида моддий зарар кўрган шахсни, корхона, ташкилот, муассасанифуқаровий даъвогар деб топиш, суриш­тирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти ҳисобланади, чунки ЖПКнинг 82-моддасига кўра жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдорини исбот қилиниши шарт, акс ҳолда ҳукм, ажрим ва қарорларни бекор қилиниши, учун асос бўлади.
2. Фуқаровий даъвогар вояга етмаган ёки муомалага лаёқат­сиз бўлса, руҳий жисмоний камчилиги туфайли ўз манфаат­ларини ҳимоя қила олмаса, фуқоровий даъво унинг қонуний вакили ёки прокурор томонидан қўзғатилади.


57-модда. Фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Фуқаровий даъвогар: фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш; далиллар тақдим қилиш; қўзғатилган даъво бўйича тушунтиришлар бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирувчидан, терговчидан, прокурордан ёки суддан даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақида илтимос қилиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг иш материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотлар ёзиб олиш; биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоят қилиш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Фуқаровий даъвогар: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва уларнинг талабларига асосан фуқаровий даъвога тегишли бўлган далиллар тақдим этиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling