Жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс гувоҳ сифатида кўрсатув бериш учун чақирилиши мумкин.
Гувоҳ қўзғатилганжиноят иши юзасидан бирор бир ҳолат тўғрисида маълумотга эга бўлган шахс ҳисобланади.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор бир ҳолатни билиши мумкин деб ҳисоблаган шахсни гувоҳ сифатида чақиришга ҳақли.
Гувоҳ сифатида қуйидагишахслар сўроқ қилиниши мумкин эмас.1) судья ёки халқ маслаҳатчилари ўз юритувларида бўлган жиноят ишлари юзасидан; 2) ҳимоячи ўз ҳимоясида бўлган шахсдан билиб олган маълумотлар юзасидан; 3) адвокат шартнома асосида вакиллик қилган ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатган шахслардан билиб олган маълумотлар юзасидан; 4) руҳий ва жисмоний камчилиги сабабли иш учун муҳим бўлган ҳолатларни тўғри идрок қила олмайдиган ва бу ҳақдакўрсатув бера олмайдиган шахслар шулар жумласидандир.
Гувоҳни икки турга бўлиш мумкин: а) ихтиёрий гувоҳ; б) мажбурий гувоҳ; Ихтиёрий гувоҳга вояга етмаган ва гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг яқинлариникўрсатиш мумкин. Улардан маълумот олинганда ёлғон кўрсатувберганлиги ёки кўрсатув беришданбош тортганлиги учун огоҳлантирилмайди. Мажбурий гувоҳлар ўз имзолари билан бу ҳақда огоҳлантирилганликларини тасдиқлайдилар.
Гувоҳ деганда албатта унинг жисмоний шахс эканлиги, унинг жиноят ишида исботланиши лозим бўлган ҳолатларга оид бирон бир маълумотга эга эканлиги, унинг берган кўрсатувлари далил бўлишлиги, шунинг учун ҳам уни қонунда белгиланган тартибда чақириш ва тўғри кўрсатув олишга эришиш лозимлиги тушунилади.
Гувоҳнинг ёши белгиланган эмас, лекин гувоҳ бирон-бир ҳолатни ўз тасаввурида сақлаб қолиши ва уни баён қилишга қобилиятли бўлиши керак.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд вояга етмаган гувоҳни сўроқ қилиш ва кўрсатувни баҳолашда қонунда белгиланган тартибга риоя қилиши лозим.
66-модда. Гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Гувоҳ: сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад этиш; кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб бериш; сўроқ баённомаси билан танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоялаш ва суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ва суд ажрими устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир.
Гувоҳ: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; иш бўйича ўзига маълум ҳамма нарса ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган саволларга жавоб қайтариши; иш бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни сўроқ қилувчининг рухсатисиз ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |