Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Холисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 0.79 Mb.
bet72/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

74-модда. Холисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Холис: тергов ҳаракатида иштирок этиш; тергов ҳаракати бўйича баённомага киритилиши лозим бўлган арз ва мулоҳазалар бериш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг баённомаси билан танишиш; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят келтириш ҳуқуқига эгадир.
Холис: суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатини юритишда иштирок этиши; тергов ҳаракати ўтказилгани, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тергов ҳаракати баённомасида имзо чекиб тасдиқлаши; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор қилмаслиги шарт.
Холис узрсиз сабабга кўра ўз вазифасини бажаришдан бош тортганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
Холис ўзи иштирок этган тергов ҳаракатини юритиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин. У бундай ҳолларда ушбу Кодекснинг 66-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.

1. Холис қуйидаги ҳуқуқларга эга:


1) далилларни топиш ёки текшириш мақсадида ўтказиладиган тергов ҳаракатларида иштирок этиш;
2) она тилида ёки биладиган тилида сўзлаш, таржимон хизматидан фойдаланиш;
3) ўзи иштирок этган тергов баённомаси билан танишиш ва баённомага киритилиши лозим бўлган арз ва мулоҳазалар билдириш;
4) харажатларни қоплашни талаб қилиш.
2. Холисга қуйидаги мажбуриятлар юкланган:
1) суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг чақирувига биноан белгиланган вақтда, тегишли жойга етиб келиш;
2) ўтказилаётгантергов ҳаракатини синчковлик билан кузатиш ва ёдда сақлашга ҳаракат қилиш;
3) тергов ҳаракати ўтказилгани, уни ўтказиш жараёни ва натижаси қайд қилинган тергов баённомасини ўз имзоси билан тасдиқлаш;
г) суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг рухсатисизсуриштирув ва тергов материалидаги маълумотни ошкор қилмаслик;
5) суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш;
3. Холис фуқаролик бурчини адо этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёрдам бериши керак. Узрсиз сабабларга кўра, таклиф этилган вақтга келмай, ўз вазифасини бажаришдан бош тортса, ЎзР. ЖКнинг 240-моддаси билан жиноий жавобгарликкатортилади.
4. Холис ўзи қатнашгантергов ҳаракатларининг қандай олиб борилганлиги хусусида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин. Бундай ҳоллардахолис ЖПКнинг 66-моддасида белгиланган гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling