Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга,экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ва холисларгауларнинг сарф-ҳаражатларини тўлаш


Download 0.79 Mb.
bet73/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

75-модда. Жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга,экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ва холисларгауларнинг сарф-ҳаражатларини тўлаш


Жабрланувчи ёки унинг вакили, гувоҳ, эксперт, мутахас­сис, таржимон ёки холис сифатида чақирилган шахснинг иш жойидаги ўртача ойлик маоши унинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ҳузурига чақирилиши муносабати билан кетган ҳамма вақт учун сақланади. Ишламайдиган шахсларга улар кундалик машғулотлари билан шуғуллана олмаганликлари учун ҳақ тўланади. Бундан ташқари кўрсатилган ҳамма шахслар чақирилиш муносабати билан қилган сарф-ҳаражатларини ундириш ҳуқуқига эгадирлар.
Эксперт, мутахассис ва таржимон ўз мажбуриятларини бажарганликлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Ушбу мажбуриятлар хизмат топшириғи тарзида бажарилган ҳоллар бундан мустасно.
Сарф-ҳаражатлар қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади.

1. Жиноят натижасидан манфаатдор бўлган иштирокчилар­дан жабрланувчи, унинг вакили, шунингдек, жиноят судлов ишларини юритиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади­ган гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ва холис жиноят ишида ўз иштироклари билан жиноятни очилишга, айбланув­чининг қилмишини фош этилишига берган ёрдамлари ҳисобга олиниб, адолат юзасидан уларни сарф ҳаражатлари тўланиши керак. Агар бу иштирокчилар ишласалар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирув қоғозига биноан кетган вақтлари ва қилган ҳаражатларини қоплаш учун иш жойларидан ўртача иш ҳақини оладилар.


Ишламайдиган шахсларга кундалик машғулотларини адо этолмаганликлари учун ҳақ тўланади. Агар юқорида санаб ўтилган шахсларнинг сарф харажатлари етарли даражада тўланмаса, улар ундириб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
2. Эксперт, мутахассис ва холис ўз мажбуриятларини бажар­ганликлари учун ҳақ оладилар. Агар бу мажбуриятлар хизмат топшириғи бўлса, бундай ҳолда уларга қилган хизматлари учун ҳақ тўланмайди.
3. Сарф ҳаражатлартўлашга оид Олий суд пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 42-сонли “Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳаражатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқим­ларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорига қаралсин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling