Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилининг ишда


Download 0.79 Mb.
bet76/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

77-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилининг ишда
иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар


Жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси ва жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг бошқа вакиллари ушбу Кодекс­нинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда ишда иштирок этишга ҳақли эмаслар ва рад қилинишлари лозим.

Жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси ва жамоат бирлаш­маси ёки жамоанинг бошқа вакиллари: 1) ушбу иш бўйича жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, гувоҳ, ҳимоячи, қонуний вакил ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этган бўлсалар;


2) судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки суд котибининг қариндошлари бўлсалар;
3) жиноят иши натижасидан у ёки бу даражада манфаатдор ёки холислигига, беғаразлигига бирор бир шубҳа бўлса, жиноят ишини кўришда иштирок эта олмайдилар.


78-модда. Экспертнинг, мутахассиснинг, таржимоннинг, холиснингишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар


Эксперт, мутахассис, таржимон, холис ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлса, жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим.
Бундан ташқари, башарти эксперт, мутахассис, таржи­моннинг ўз касбига нолойиқлиги аён бўлиб қолса, холислар эса, ички ишлар органи, миллий хавфсизлик хизмати, про­куратура, адлия ёки суд ходими бўлсалар, рад қилинишлари лозим.
Материаллари ишнинг қўзғатилишига асос бўлган тафтиш ёки ўзга идоравий текширув ўтказган шахс ушбу ишда эксперт ёки мутахассис сифатида иштирок этишга ҳақли эмас.
Ишда мутахассис сифатида иштирок этган шахс келгусида ушбу иш бўйича эксперт қилиб тайинланиши мумкин.

1. Эксперт, мутахассис, таржимон ва холис қуйидаги ҳолатларда ишда иштирок этишга ҳақли эмаслар:


1) ушбу иш бўйича жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, гувоҳ, ҳимоячи, қонуний вакил ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этган бўлсалар;
2) судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки суд котибининг қариндошлари бўлсалар;
3) ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига тобе бўлсалар;
4) жиноят иши натижасидан у ёки бу даражада манфаатдор ёки холислигига, беғаразлигига бирор бир шубҳа бўлса, жиноят ишини кўришда иштирок эта олмайдилар.
2. эксперт, мутахассис, таржимон малакасиз ёки ўз касбиганолойиқ бўлса, холис эса ички ишлар, миллий хавфсизликхизмати, прокуратура, адлия ва суд органи ходими бўлса рад қилиниши керак.
3. Мутахассиснингфикрига кўра жиноят иши қўзғатилган бўлса, эксперт сифатида ишга жалб қилиб бўлмайди.
4. Ишда мутахассис сифатида иштирок этишга жалб қилинганшахс эксперт қилиб ишга тайинланиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling